Главная / Спорт / МЮ раҳбарияти Сульшерни истеъфога чиқармайди

МЮ раҳбарияти Сульшерни истеъфога чиқармайди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер яқин орада ўз лавозимини тарк этмайди. Daily Mail тарқатган хабарга кўра, «МЮ» раҳбарияти норвегиялик мутахассиссга ишонишда давом этади. Шу боис, уни ишдан бўшатмайди.

Сульшерни клуб хўжайини — Глейзерлар оиласи ва жамоа вице-президенти Эд Вудворд қўллаб-қувватламоқда. «Юнайтед» ҳозирда ўтиш босқичини бошидан кечираётганини жамоа раҳбарияти тушуниб турибди. Янги жамоани қуриш учун вақт талаб этилади.

«МЮ» ушбу мавсумда 11 марта майдонга тушиб, 3та ўйинда ғалаба қозонди (Англия лига кубоги доирасида «Рочдейл» устидан пенальтилар сериясида қозонилган ғалабани ҳисобга олмаганда).


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

IMG_8395

Абдулманап Нурмагомедов бошчилигидаги жамоа қандай кутиб олинди? (фотогалерея)

Хабарингиз бор, 23 ноябрь куни Тошкентда GFC турнири бўлиб ўтади