Главная / Спорт / Марко Ройс Германия кубоги рекордчисига айланди

Марко Ройс Германия кубоги рекордчисига айланди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Марко Ройс Германия кубоги рекордини ўрнатди.

Германиялик футболчи дастлабки саралаш босқичи доирасида «Дуйсбург»га қарши баҳснинг 57-дақиқасида майдонга тушган заҳоти гол урди. Германия кубоги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, майдонга тушганидан сўнг атиги 3 сония ўтиб рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Бу эса мусобақа рекорди ҳисобланади.

Шу пайтгача Германия кубогида захирадан тушиб, тез гол уриш бўйича рекорд Антони Модестга тегишли эди. «Хоффенхайм» футболчиси 2014 йилда «Франкфурт» (5:1) дарвозасини захирадан туширилганидан 12 сония ўтиб ишғол қилган эди.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

kulibali17

Гаттузо: Умид қиламанки, Наполига Кулибали борасида қўнғироқлар бўлмайди

Яқинлашиб келаётган икки ҳафтада Италиянинг "Наполи" клуби ҳимоячиси Калиду Кулибалининг тақдирига ойдинлик киритилади