Главная / Спорт / Миланни бошқариши мумкин бўлган мураббий аниқ бўлди

Миланни бошқариши мумкин бўлган мураббий аниқ бўлди

“Милан” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Марко Жампаолонинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. “Россонери” дастлабки 7та ўйиндан кейин А серияда 13-ўринни эгаллаб турибди. Шу боис, клубни Жампаолони истеъфога чиқариши мумкин.

“Милан” ҳозирда Лучано Спалетти ва Стефано Пиоли вариантларини кўриб чиқмоқда. GianlucaDiMarzio.com сайти тарқатган хабарга кўра, миланликлар катта эҳтимол билан Спалетти номзодидан воз кечади. Боиси, ушбу мутахассис яқин орада “Интер” билан шартномани бекор қилиш масаласини ҳал қила олмаса керак. Шунинг учун, жамоа бош мураббий лавозимига Стефано Пиолини таклиф қилмоқчи.

“Фиорентина” клуби собиқ бош мураббийи ҳам “Милан”да ишлашни истамоқда. Шунингдек, Пиолига “Женоа” ва “Сампдория” клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

gundogan-ger

Евро-2020 саралаш. С гуруҳи. Германия бир киши кам ўйнаб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Евро-2020 саралаш босқичи доирасида 8-тур ўйинлари давом этмоқда