Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда “Don Balon” хабар берди.
Манбанинг ёзишича, норвегиялик иқтидорга “Тоттенхэм” қизиқмоқда. Ҳоландни Лондонда кўришни шахсан Жозе Моуриньонинг ўзи истамоқда.
Таъкидланишича, “Тоттенхэм” раҳбарияти ҳам 19 ёшли футболчига Харри Кейннинг ўринбосари сифатида қараяпти.