Главная / Жамият / Мустақиллик байрами тадбирлари Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! ғояси остида ўтказилади

Мустақиллик байрами тадбирлари Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! ғояси остида ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.


Қарор билан давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси тасдиқланди.

Комиссия «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқади.

Истиқлолни тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичи ўтказилади.

Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади ва тақдирланади.

Шунингдек, «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида — она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300