Узбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси 23 сентабрь куни Анкарада Узбекистон фукароси Нодира Курбонованинг фожиали улими билан боглик вазият уз назоратида эканлигини маълум килади, дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Анкара прокуратураси берган маълумотга кура, айни пайтда тергов тадбирлари олиб борилмокда, жумладан, гувохлар сурок килинмокда, телефон сузлашувлар ва электрон ёзишламалар мазмуни урганилмокда. Тегов органлари суд-тиббий экспертиза хулосасини кутмокда.
Шунингдек, элчихона ходимлари Туркияда яшайдиган узбек диаспораси вакилларининг мазкур масала буйича саволларига жавоб бермокда.
Туркия нашрларининг хабар килишича, 23 ёшли Нодира Кодирова хукмрон «Адолат ва тараккиёт партияси» депутати, истеъфодаги генерал-майор Сирин Уналнинг уйида энагалик килган. У иш жойида депутатга тегишли туппонча билан уз жонига касд килган.