Главная / Спорт / ПСЖ ва мухлислар ўртасидаги муносабат ёмонлашиб бормоқда

ПСЖ ва мухлислар ўртасидаги муносабат ёмонлашиб бормоқда

Неймар туфайли “Пари Сен-Жермен” клуби ва мухлислар ўртасидаги муносабат ёмонлашиб бормоқда.

RMC Sport тарқатган хабарга кўра, жамоанинг “Collectif Ultra Paris” деб номланган фанатлар гуруҳи клубнинг навбатдаги ўйинида Неймарга қарши баннер кўтарилишини маълум қилган. Аммо раҳбарият бунга йўл қўймаслигини таъкидлаган.

Бунга жавобан, мухлислар Лига 1 доирасида “Страсбур” ва Чемпионлар лигаси доирасида бўладиган “Реал”га қарши ўйинларга бойкот эълон қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ёзда “ПСЖ”ни тарк этишни истагани учун мухлислар уни ёмон кўриб қолишди.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

hames-blue-real

Хамес ўзига янги жамоа қидирмоқда

Реал ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ўзига янги жамоа қидирмоқда