Главная / Жамият / Пенсия қонунчилигига ўзгартиш киритиш таклиф қилинди

Пенсия қонунчилигига ўзгартиш киритиш таклиф қилинди

Ўзбекистон Халқ-демократик партияси депутатлари «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда кўзда тутилган касалликка чалинган болалар ва қарияларни парваришлаш билан шуғулланган шахсларнинг пенсияга чиқишига тўсқинлик қилаётган чекловларни бекор қилишни таклиф этди. Бу ҳақда Norma.uz «Народное слово» газетасига таяниб хабар берди.


Депутатлар Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан биргаликда ногирон болаларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ўтказган таҳлилларнинг кўрсатишича, 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг 98%и уй шароитида ўз ота-онаси қарамоғида тарбияланмоқда. I гуруҳ ногиронлари ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга ҳам асосан худди шу шароитда қараб турадилар. Парваришлаш билан шуғулланган қариндошлар одатда узоқ муддат ишлай олмай, пенсияга чиқиш вақтида муаммоларга тўқнаш келадилар. Натижада пенсия ёшига тўлганда ҳам пенсия тайинлаш учун зарур иш стажини тўплаш ниятида ишлашда давом этишга ёхуд нафақа (зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар учун, таҳр.) олишга мажбур бўладилар.

Бунга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун нормаси сабабчи, унда фуқароларнинг кўрсатилган тоифасини парваришлаш даври умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирдагина иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган. Мазкур чеклов сабабли ўзгалар парваришига муҳтож бўлган қариндошларига қаровчи кўпчилик фуқаролар пенсия тайинлаш учун зарур стажни тўплай олмаяпти.

Депутатларнинг фикрича, яқинларини парвариш қилишга ўзини бахшида қилганлар олдига бундай чекловлар қўйилмаслиги даркор. Шу муносабат билан парламентарийлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси биринчи қисми «д» банди, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмидаги амалдаги чекловларни истисно қилишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф этдилар.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

WvlVkN15742304369312_b

Ғалаба боғи концепцияси тақдим этилди

Мудофаа вазирлиги Тошкентдаги Ғалаба боғи концепциясини тақдим этди. Боғ Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги арафасида очилади.