Главная / Сиёсат / Президент Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида қатнашади

Президент Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида қатнашади

10 апрель куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус тарақалишига қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга бағишлаб видеоанжуман тарзида ўтказиладиган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.


Тадбир ташкилотда раислик қилаётган Озарбайжон ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Унда Туркий кенгашга аъзо бешта давлат — Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Туркия ва Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек, Туркманистон президенти ва Венгрия бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.

Видеоанжуманга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг ҳам уланиши кутилмоқда.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Кун тартибига мувофиқ, томонлар коронавирус пандемияси тарқалишига йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашадилар.

Ушбу хавфли юқумли касалликка қарши курашиш мақсадида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинади ҳамда мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа ваколатли идоралари ўртасидаги шерикликнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилади.

Глобал эпидемиологик инқироз шароитида савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини янада илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Туркий кенгашнинг навбатдан ташқари саммити якунида Қўшма декларация қабул қилиниши режалаштирилган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

v6l7VU15863533771600_b

Томорқалар дронлар орқали мониторинг қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1−1,5 сотихли иссиқхоналар ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Огоҳлантиришдан кейин ҳам томорқасига экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади.