Главная / Сиёсат / Президент гўдак ҳаётини сақлаб қолган шифокорни тақдирлади

Президент гўдак ҳаётини сақлаб қолган шифокорни тақдирлади

Президент Шавкат Мирзиёев 28 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.


«Шуҳрат» медали билан тақдирланганлар қаторида Тошкентнинг Юнусобод туманидаги «Лор плюс сервис» хусусий клиникаси отоларинголог шифокори Сергей Тобиас ҳам бор.

Июль ойида Сергей Тобиас реаниматолог бўлишига қарамасдан, ота-онаси клиник ўлим ҳолатида олиб келган икки ёшли Умар Нуриллаевни қутқариб қолди. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб ижобий муносабатларни уйғотди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Сергей Тобиасни «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

7d199b1f-3655-4ef5-b37c-ccb77853968f

Баҳром Ҳамроевни 14 йилга Россияга қамалди

Москва иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди асли ўзбекистонлик бўлган ва муҳожирлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроевни …

100200300