Главная / Иктисодиёт / Президент мева-сабзавотчиликдаги муаммоларни санаб утди

Президент мева-сабзавотчиликдаги муаммоларни санаб утди

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни мева-сабзавотчилик тармогини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, ахоли томоркаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига багишланган видеоселектор йигилиши утказди, дея хабар килди давлат рахбари матбуот химати.


Жахон бозорида мева-сабзавот махсулотлари савдоси 205 миллиард долларни ташкил этган бир пайтда, Узбекистон улуши бир фоизга хам етмаяпти. Президент йигилишда келгуси йилда мева-сабзавот экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш, кейинги уч йилда бу курсаткични 5 миллиард долларга етказиш имкониятлари мавжуд эканини кайд этди.

Давлат рахбарининг таъкидлашича, бунга эришиш учун экин ва навларни тугри танлаш, хосилдорлик ва даромадни камида икки-уч баробарга ошириш, исрофгарчиликларни олдини олиш, махсулотларни саклаш, логистика масалалари, экспортни тугри ташкил этиш лозим.

Бугунги кунда дунё бозорларида гилос, урик, олхури, анор, узум, бодом, цитрус мевалар каби махсулотларга талаб юкори ва ушбу махсулотлар экспорт тушумининг асосий кисмини ташкил этмокда.

Узбекистонда бундай мевазорлар, айникса интенсив усулдаги боглар етарлича ташкил этилмаётгани, бог ва токзорлар яроксиз холатга келиб колгани сабабли уларнинг иктисодий самарадорлиги ута паст даражада колаётгани, катор туманларда минглаб гектар эски боглар йиллар давомида хосил бермаётгани танкид килинди. Ханузгача «махсулот етиштириш — харид килиш — саклаш ва кайта ишлаш — экспорт» занжирини ташкил этадиган кооперация тизими жорий килинмаган.

Яна бир салбий холат узумчиликни ривожлантиришда виночилик корхоналарининг урни сезилмаётгани билан боглик.

«Бу каби муаммолар таъсирида мамлакатимизда махсулотларни йигиштириш ва саклашдаги йукотишлар хажми 30 фоиздан камаймаяпти, — деди Президент. — Яъни, олинган мева нобуд булиб, тупрокка корилмокда. Бундай шароитда кандай янги бог ва токзорлар хакида гапириш мумкин?»

Кайд этилганидек, бир катор туманлар пахта етиштиришни кискартириб, мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилди. Афсуски, ушбу йуналишда хам ишлар коникарли даражада булганича йук.

Селекция борасида илмий тадкикотлар етарлича йулга куйилмагани боис мамлакатимиз уругликни импорт килишга мажбур булмокда.

«Минерал угитлар таъминоти, зараркунанда ва касалликларга карши курашиш ишлари тизимли ташкил этилмагани хам дехконнинг ортикча овора булишига олиб келиб, хосилдорликни оширишга салбий таъсир килмокда», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бир суз билан айтганда, сохада ечимини топиши лозим булган масалалар талайгина. Шунинг учун эскирган тизимдан бутунлай воз кечиб, мутлако янги узлуксиз занжирни яъни, кооперация ва кластер тизимини ташкил этиш кераклиги таъкидланди. Бундай йул жахон тажрибасида узининг самарадорлигини исботлади, кластернинг жорий этилиши сохада юкори натижаларга олиб келаётганини курсатмокда.

Шу муносабат билан президент Узбекистонда бир нечта йирик экспортёр кластер ташкил этиш, кишлок хужалигида кушилган киймат занжирини яратиш ва даромадни ошириш, махсулот ишлаб чикарувчиларни аник бозор, аник молиявий манба билан ишлайдиган тадбиркорга бириктириш зарурлигини таъкидлади.

Хорижий мутахассислар кумагида ташкил этилган Сурхондарё тажрибаси асосида 55 та туманни экспортбоп муайян махсулотлар турини етиштиришга ихтисослаштириш вазифаси куйилди.

Бундан ташкари, хар бир вилоят ва туман хокими кластерлар билан мева-сабзавотни тугри жойлаштиришга, агротехник тадбирларнинг утказилишига, етиштирилган махсулотни экспортёр ёки кайта ишловчига тулик етказилишига шахсан жавобгарлиги белгиланди.

Молия вазирлигига янги тизим асосида экспортбоп махсулотлар етиштиришни рагбатлантириш буйича молиялаштириш юзасидан таклиф киритиш топширилди.

Кишлок ахолиси бандлигини таъминлаш максадида янги ташкил килинаётган кооперациялар негизида 1 гектардан 5 гектаргача ижара асосида ер ажратиб берилади. Янги бог ва токзорларни барпо этишга «Хар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида 1 триллион сум йуналтирилади. Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш максадида Фаргона водийсининг 22 та туманида 31 та намунавий кооперация ташкил килинади. Хар бир кооперацияга камида 50 нафардан ишсиз фукаро аъзоликка кабул килиниб, уларга фойдаланилмаётган ерлар, субсидиялар хамда имтиёзли кредитлар ажратилади.

Халкаро хамда махаллий молия ташкилотларидан маблаглар жалб этиш оркали гилос, урик, анор, шафтоли, олхури, ёнгок каби меваларга ихтисослашган янги замонавий бог ташкил килиш хисобига хосилдорликни кескин ошириш зарурлиги таъкидлаб утилди. Шу билан бирга, экспортбоп узумзорларни ташкил этиш юзасидан «манзилли дастур» тасдиклаш вазифаси юклатилди.

Озик-овкат ва спиртли ичимликлар саноатида замонавий бошкарув тизимини жорий этиш, ишлаб чикариш хажмини кескин ошириш, маркетинг ва инновацияни кенг куллаган холда экспортбоп махсулотлар ассортиментини купайтириш ва сифатини яхшилаш, янги бозорларни топишга каратилган янгича тизим ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент богдорчилик ривожи учун аввало кучат зарурлиги, шунинг учун хар йили 20 миллион дона кучат етиштиришни йулга куйиш ва экспорт килиш имконияти борлиги курсатиб утди. Кишлок хужалиги вазирлиги, Богдорчилик ва иссикхона хужалигини ривожлантириш агентлигига манфаатдор ташкилотлар билан бирга келгуси йили урик, гилос, шафтоли, хураки ва саноатбоп узум, анор, ёнгок, бодом кучатлари етиштириш плантанциялари ташкил этиш вазифаси куйилди. Шунингдек, Жахон банки маблаглари хисобидан Махмуд Мирзаев номидаги Богдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадкикот институтининг худудий участкаларида «ин-витро» лабораториялари ташкил этиш буйича хам курсатма берилди.

Интенсив кучатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир кисмини фермерларга субсидия сифатида коплаб бериш, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб «согломлик» сертификатига эга булмаган кучатларни юртимизга олиб келиб, экишни тухтатиш зарурлиги кайд этилди.

Мамлакат ахолисининг озик-овкатга булган талабини коплаш ва экспорт хажмини ошириш учун мева-сабзавот етиштиришни йилига 8−10 фоизга купайтириш ва кушимча 1 миллион тоннадан ортик махсулот етиштириш зарур. Шу боис Кишлок хужалиги вазирлиги, вилоят ва туманлар хокимларига 2020 йилда кайта фойдаланишга киритиладиган 77 минг гектар майдонга озик-овкат экинлари, эртаги махсулот етиштириш учун 200 минг гектарда туксонбости усулида сабзавотлар экилишини таъминлаш буйича топшириклар берилди.

Усимликларга кимёвий ишлов бериш ва зараркунандаларга карши курашиш хам мухим масалалардан. Президент Шавкат Мирзиёев бунинг учун ихтисослашган туманларда минерал угитлар дуконларини ташкил этиш, фермерлар ва ахоли томоркаларига шу борада хизмат курсатиш тизимини яратиш зарурлигини таъкидлади.

Йигилишда айтилган чора-тадбирлар ижросини самарали ташкил этиш учун хар бир йуналишга мутасадди рахбарлар масъул этиб белгиланди.

Хаккимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23.27.58

Давлат банкларини кхусусийлаштириш жараёни Узбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йигилиши доирасида Узбекистонда давлат банкларини трансформасия килиш жараёни буйича макхсус сессия булиб …

100200300