Главная / Спорт / Ривалдо: Класико – Месси Барселонага содиқ эканлигини исботлаш учун имконият

Ривалдо: Класико – Месси Барселонага содиқ эканлигини исботлаш учун имконият

Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси Ривалдо эртага Ла Лига доирасида бўлиб ўтадиган “Эл Класико” ҳақида фикр билдирди.


«Шанба кунги класико – Лионель Месси «Барселона»га нақадар содиқ эканлигини исботлаш учун ажойиб имконият.

Ёз у учун жуда қийин бўлди ва мавсумни ёрқин бошлай олмади. Аммо, эртанги баҳс – ҳалиям у ажойиб футболчи эканлигини исботлаш учун зўр ўйин. Агар «Реал» мағлуб этиладиган бўлса, у ҳолда Мессида мавсум охиригача ўзига бўлган ишонч ортади.

Шунингдек, ушбу ўйин «Барселона» «Реал»га босим ўтказиши учун имкон беради. Улар ёмон спорт формасида ва ҳар иккала клуб ҳам сўнгги уй ўйинларида мағлуб бўлишди», – деди Ривалдо Betfair билан суҳбатда.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

49041634

“Рома” “Сассуоло” футболчисига қизиқмоқда

"Сассуоло" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли "Рома" қизиқиш доирасига тушди, деб хабар бермоқда Leggo нашри