Главная / Спорт / Роббеннинг жароҳати ҳақида маълумот берилди

Роббеннинг жароҳати ҳақида маълумот берилди

“Гронинген” ҳужумчиси Арьен Роббен Нидерландия чемпионатининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган “ПСВ”га қарши баҳсда жароҳат олган эди.

Goal тарқатган хабарга кўра, футболчининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. Ҳужумчи умумий гуруҳ машғулотларида иштирок эта бошлади. У 2-турдан ўрин олган “Ден Хааг” клубига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Роббен бир йиллик танаффусдан кейин футболга қайтган эди.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

kulibali17

Гаттузо: Умид қиламанки, Наполига Кулибали борасида қўнғироқлар бўлмайди

Яқинлашиб келаётган икки ҳафтада Италиянинг "Наполи" клуби ҳимоячиси Калиду Кулибалининг тақдирига ойдинлик киритилади