Главная / Спорт / Рома ва МЮ Смоллинг борасида музокараларни бошлади

Рома ва МЮ Смоллинг борасида музокараларни бошлади

Ҳимоячи Крис Смоллинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерга керак эмас, шу сабабли, Римнинг «Рома» англиялик ҳимоячининг трансферини тўлақонли равишда сотиб олмоқчи. Смоллинг жорий мавсумни Рим клубида ижара асосида ўтказмоқда.


«Манчестер Юнайтед» ўз ҳимоячиси учун 20 миллион евро талаб қилмоқда. Шунингдек, ҳимоячининг ўйинлари учун унча катта бўлмаган бонусларни ҳам қўлга киритиши мумкин. Бироқ, «Рома» клуби “қизил иблислар”га 15 миллион евро таклиф қилмоқда.

Катта эҳтимол билан жамоалар ўзаро келишувга эришишлари кутилмоқда. Чунки, Смоллинг «Рома»нинг асосий футболчисига айланиб улгурди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lempard8

Челси ўн нафар футболчиси билан хайрлашади

Челси клубини трансферлар ойнаси вақтида катта ўзгаришлар кутмоқда, дея хабар қилмоқда The Times