Главная / Спорт / Роналду Golden Foot совринини қўлга киритди

Роналду Golden Foot совринини қўлга киритди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду “Golden Foot-2020” совринини қўлга киритди. Ушбу соврин футболнинг ривожи учун ҳисса қўшган 28 ёшдан катта футболчиларга тақдим этиб келинади.

Португалиялик футболчи мазкур соврин учун курашда Лионель Месси («Барселона»), Роберт Левандовски («Бавария»), Серхио Рамос («Реал»), Артуро Видаль («Интер»), Жерар Пике («Барселона»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Неймар («ПСЖ»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити») ва Жоржо Кьеллини («Ювентус»)ни ортда қолдирди.

2019 йилда “Golden Foot” соврини Лука Модричга насиб этган эди.

Бундан ташқари, “Golden Foot Prestige” соврини «Ювентус» президенти Андреа Аньеллига топшириладиган бўлди.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

panshanbe-navb

Паншанбе Тожикистон термасига чақирилди

Ҳамюртимиз Усмон Тошев мураббийлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси ЖЧ-2022 ва ОЧ-2023 саралаш баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўриш ниятида жорий йилнинг 27 январь – 7 январь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе ҳамда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади