Главная / Жамият / Шахарлараро автобус йуналишларига чипталарни онлайн сотиб олиш мумкин

Шахарлараро автобус йуналишларига чипталарни онлайн сотиб олиш мумкин

Узбекистон Транспорт вазирлиги шахарлараро автобус йуналишларига чипталарни сотиш буйича онлайн-хизмат ишга туширилгани хакида хабар килди. Avtoticket.uz сайтидан хам компьютер, хам телефон оркали фойдаланиш мумкин. Мобил илова хам ишлаб чикилмокда.


Хозирча «Тошкент» автовокзалидан харакатланаётган шахарлараро махаллий йуналишлардаги автобус катновларига чипталарни сотиб олиш мумкин. Якин орада мамлакатдаги колган автовокзаллар хам уланади, чипталарни олдиндан сотиб олиш муддати узайтирилади.

Чиптани расмийлаштиришда уриндикни мустакил равишда белгилаш мумкин. Тулов амалга оширилганидан сунг QR-кодли электрон чипта шакллантирилади. У махсус ускуна ёрдамида хисобдан утказилиши учун хайдовчи ёки кондукторга такдим этилади. Автобусга чикишда йуловчи исмини чиптада курсатилган исм-шариф билан солиштириш учун шахсни тасдикловчи хужжат такдим этилиши лозим.

«Тошкент» автовокзали куп йиллар давомида ёпик турганидан сунг жорий йилнинг май ойида очилган эди. Мамлакат буйлаб автобус йуналишлари ва автовокзаллар тармоги шакллантирилмокда.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300