Главная / Спорт / Салоҳ ЕЧЛни қайси клуб билан ютишни хоҳлаган

Салоҳ ЕЧЛни қайси клуб билан ютишни хоҳлаган

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоанинг ЕЧЛдаги 2018/2019 йилги ва Англия чемпионатининг 2019/2020 йилги мавсумларига баҳо берди.


«Одамлар мендан ҳар доим икки кубокдан қайси бирини кўпроқ афзал кўрасиз деб сўрашганида, ҳар иккаласини ҳам афзал кўришимни айтганман. Бахтимизга икки кубокни ҳам қўлга киритди. Бу жуда ажойиб.

АПЛдаги ғалаба жуда ажойиб ва ақлбовар қилмас даражада. Жамоага келган биринчи кунимдаёқ Премьер-лигада ғолиб чиқишни истаётганимни айтганман. Мухлислар шунчаки ҳайратда қолдиради, мен бу ерда жуда бахтиёрман. ЕЧЛда ғалаба қозониш жуда ёқимли, чунки у – Европа Чемпионлари Лигаси. Бу ютуқ жамоа учун шунчаки супер», – Салоҳнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “қизиллар” матбуот хизмати.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lempard8

Челси ўн нафар футболчиси билан хайрлашади

Челси клубини трансферлар ойнаси вақтида катта ўзгаришлар кутмоқда, дея хабар қилмоқда The Times