Главная / Жамият / Самарқандда 8 ой ичида 350 дан зиёд чақалоқлар вафот этди

Самарқандда 8 ой ичида 350 дан зиёд чақалоқлар вафот этди

Самарқанд вилоятида жорий йилнинг саккиз ойи давомида 354 нафар бир ёшгача гўдак ва 13 нафар янги туғилган чақалоқ вафоти рўйхатга олинди. Бу рақамлар вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда тилга олинди. Видеолавҳа 8 октябрь куни вилоят маъмурияти матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.


Ушбу давр мобайнида 270 нафар тиббиёт ходими маъмурий жавобгарликка тортилди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов оналар ва болалар ўлими қайд этилган Қўшработ, Пахтачи, Оқдарё, Нарпай, Булунғур, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳар туғуруқ мажмуалари фаолиятини танқид қилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Каттақўрғон туманида туғуруқлар учун зарур шароитлар йўқлиги, уларнинг касаллик тарихи нотўғри юритилаётгани, биринчи ёрдам дори воситалари, каравотларда кўрпачалар мавжуд эмаслигини аниқлади. Янги туғилган чақалоқлар учун интенсив палаталар ҳамда оғир аҳволдаги гўдаклар учун биринчи ёрдам кўзда тутилмаган.

Оқдарё туманида кесарево усулида жарроҳликка кеч кўрсатмалар берилгани сабабли тўққиз ой ичида 5 нафар бола ҳаётдан кўз юмган. Марказий кислород таъминоти мавжуд эмаслиги сабабли барвақт туғилган гўдаклар учун ягона бўлган нафас олиш ускунали ишламаяпти.

Ишламаётган нафас олиш ускунаси.

Жомбой туманидаги туғуруқ мажмуасида навбатчи шифокорнинг нотўғри ташҳиси сабабли бемор аёл фарзандидан ва бола кўриш имкониятидан жудо бўлди, унинг бачадони олиб ташланган.

Нарпай туманида зарур дори воситалари ва тиббий жиҳозлар йўқ. Пахтачи туманидаги туғуруқ мажмуасида янги туғилган чақалоқларни кўрикдан ўтказиш учун бирламчи воситалар мавжуд эмас, B гепатитига қарши эмлаш учун бир марталик игналар ажратилмаган.

Эркинжон Турдимовнинг сўзларига кўра, мажмуалар 70−80 фоизга дори-дармонлар билан таъминланган, бироқ беморлар уларни «рецепт бўйича эмас, балки шифокорлар ёзган қоғоз варақаларига кўра сотиб олишлари керак». «Дори-дармонлар мутахассислар маслаҳат берадиган жойлардан сотиб олинади», дейилади лавҳада.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

q3Uw8K15710371035157_b

Сенат судьялик махсус кийимлари намуналарини маъқуллади

Сенаторлар Ўзбекистон судьяларининг махсус кийимлари намуналарини маъқуллади. Конституцион суд судьялари олча рангдаги, қолганлар — тўқ кўк рангдаги мантияларни кийишади.