Главная / Иктисодиёт / Самаркандда туристик марказ курилиши бошланди

Самаркандда туристик марказ курилиши бошланди

18 сентябрь куни Самарканддаги эшкак эшиш канали худудида туристик марказ курилиши бошланди, дея хабар килди УзА. Тадбирда Узбекистон бош вазирининг биринчи уринбосари Очилбой Раматов хамда Самарканд вилояти хокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.


Эслатиб утамиз, президент Шавкат Мирзиёев 26 июль куни Самарканд вилоятига ташрифи чогида чет эллик ва махаллий сайёхлар учун туристик марказ хамда дам олиш масканини куриш хакида топширик берган эди.

Лойиха курилишига масъул Тимур Цойнинг маълум килишича, туристик марказ икки худуддан иборат булиб, эшкак эшиш каналининг шимолий худудида замонавий анжуманлар саройи, иккита беш юлдузли, иккита турт юлдузли мехмонхона ва бошка иншоотлар курилади. Мазкур худуд — марказнинг бизнес худуди хисобланади.

Жанубий худуд эса ички туризм учун мулжалланиб, бу ерда олтита мехмонхона, аква парк, спорт иншоотлари, ресторан ва кафелар, миллий махсулотлар билан савдо килувчи нукталар бунёд этилади. Шунингдек, мазкур худудда дендра парк ташкил этилади ва бу ерда махаллий ахоли оилавий келиб хордик чикариши учун имконият яратилади. Худудда бир вактнинг узида уч минг киши дам олиши мумкин булади.

Сайёхлик маркази худудидаги йуллар асосан электромобиллар катновига мулжалланади. Шунингдек, велойулак, пиёда сайр килиш учун йулаклар булади.

Янги марказ курилиши давомида эшкак эшиш каналининг табиий шарт-шароит ва имкониятлари саклаб колинган холда, бу ерда йирик халкаро мусобакалар утказиш учун янада кулай, замон талабларига мос шароит яратилади.

Бугун бошланган курилиш ишларини 2021 йил охирига кадар якунлаш режалаштирилган.

Хаккимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23.27.58

Давлат банкларини кхусусийлаштириш жараёни Узбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йигилиши доирасида Узбекистонда давлат банкларини трансформасия килиш жараёни буйича макхсус сессия булиб …

100200300