Главная / Жамият / Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этилади

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этилади

2019 йил 3 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.


Қарорга мувофиқ, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Филиалда қуйидаги бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади:

Зооинженерия;

Ветеринария медицинаси;

Ветеринария-санитария экспертизаси;

Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари.

Филиалда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ва қабул қилинадиган талабалар сони республика ОТМларига қабул қилиш параметрларидан келиб чиқиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, филиал президентнинг 2019 йил 28 мартдаги қарорига асосан ташкил этилган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Xm6qOM15714592170583_b

Khan Academy Oʻzbek — биринчи онлайн таълим платформаси ишга туширилди

Khan Academy Oʻzbek — ўзбек тилидаги биринчи оммавий бепул онлайн платформасининг очилиши бўлиб ўтди.