Главная / Сиёсат / Сардор Умурзоқовга янги биринчи ўринбосар тайинланди

Сардор Умурзоқовга янги биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 мартдаги қарори билан Воитов Азиз Ботирович инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ ахборот хизмати хабар бермоқда.


Воитов шу кунга қадар «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Банк бошқаруви айни пайтда «Миллийбанк» бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Сахи Сапармухамедович Аннакличев тайинланган.

Воитов янги иш жойида Лазиз Қудратов билан алмаштирилган. Қудратов ўз лавозимида 2019 йил октябрдан бери ишлаётганди.

Вазирлик раҳбари Сардор Умурзоқов эса депутатлар томонидан бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

7d199b1f-3655-4ef5-b37c-ccb77853968f

Баҳром Ҳамроевни 14 йилга Россияга қамалди

Москва иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди асли ўзбекистонлик бўлган ва муҳожирлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроевни …

100200300