Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Ашхободда МДҲ саммитида қатнашади

Шавкат Мирзиёев Ашхободда МДҲ саммитида қатнашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 10−11 октябрь кунлари Ашхободда бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.


Йиғилишда Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Саммит якунида бир қатор ҳужжатларни, жумладан, 2020 йилда МДҲда раисликнинг Ўзбекистон Республикасига ўтиши тўғрисида қарор, Стратегик иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида декларация, 1941−1945 йиллар Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ва халқаро ҳамжамиятга мурожаати, 2020−2022 йилларда терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўравонлик кўринишларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастурини қабул қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти МДҲ саммитидаги иштироки доирасида Ашхободда қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

VfmwgN15739937893327_b

Тошкент ҳокимининг Kun.uz журналистларига таҳдид қилгани ҳақида хабар берилди

Kun.uz Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев нашр мухбирларига таҳдид қилганини маълум қилди. Журналистлар билан суҳбат Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан мухбирлар ўртасидаги можаролар асносида бўлиб ўтган.