Главная / Жамият / Сирдарёда хайдовчилар газ заправкаси фаолияти тухтатилгани боис йулни тусиб куйди

Сирдарёда хайдовчилар газ заправкаси фаолияти тухтатилгани боис йулни тусиб куйди

Чоршанба куни хайдовчилар Сирдарё вилояти Бахт шахридаги «Тежамкор Метан Газ» автомобилларга газ таркатиш шохобчаси фаолияти тухтатилгани сабабли М-34 «Тошкент-Гулистон» автомобиль йулини тусиб куйди.


Ноябрь ойи бошидан буён ижтимоий тармокларда газ таркатиш шохобчаларида узунлиги бир неча юз метр булган навбатлар пайдо булгани тасвирланган фотосуратлар пайдо булмокда. Ёкилги такчиллиги сабабли хайдовчилар навбатларда бир неча соатлаб кутиб колмокда.

Видео

Tas-Ix (Mover) оркали томоша килиш

Сирдарё вилоят ИИБ ЙХХБ матбуот хизматининг хабар килишича 27 ноябрь куни пойтахтдан Гулистонга бориш йулининг 84-километрида йул тусиб куйилган. Бир неча хайдовчи шохобча фаолиятининг тухтатилганидан норозилик билдириб, уриндиклар ёрдамида йулни тусиб куйган.

Вокеа жойига Сирдарё вилояти ЙХХБ ва Сирдарё тумани ИИБ масъул ходимлари етиб борган. Метан газ таркатиш шохобчаси вакилларининг билдиришича, газ таркатиш шахобчаси вактинча газ бериш тухтатилганлиги, хайдовчилар эса кечадан бери навбат кутиб турган булган. Соат тахминан 11:00 ларда «Узнефтгаз» инспексияси, Мажбурий ижро Бюроси, «УзТрансгаз» агентлиги ходимлар томонидан табиий газнинг конуний сарфланишини текшириш максадида газ хисоблаш мосламаларини «Узстандарт» агентлигига текшириш учун олиб кетган.

Масъул ходимлар томонидан олиб борилган тушунтириш ишларидан сунг йигилган хайдовчилар таркатилиб, тахминан 4−5 дакика ичида йулда харакат тикланган ва газ таркатиш шохобчаси иш фаолиятини давом эттирган.

ЙХХБ матбуот хизматининг маълум килишича, хозирда халкаро ва давлат ахамиятига эга йуллар атрофида жойлашган автомашиналарга газ таркатиш шохобчаларининг хар бирига йул харакатини тартибга солиш ва тирбандликларни келтириб чикармаслик максадида Йул патрул хизмати ходимлари бириктирилди.

Аввалрок Коракалпогистоннинг Нукус тумани Шортанбай овули ахолиси хам табиий газ етказиб берилмаётгани сабабли автомобиль йулини тусиб куйган эди. Узбекистоннинг бошка худудларида хам табиий газ ва электр энергияси етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани хакидаги хабарлар таркалмокда.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300