Главная / Спорт / Тачмурод Агамуродов: Пенальтига эътирозим бор

Тачмурод Агамуродов: Пенальтига эътирозим бор

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.

“Бугун жамоам кўрсатган ўйиндан қониқдим. Майдонда кўлдан келганича курашишди. “Навбаҳор” чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири саналади. Юқори ўринлар ва ОЧЛ учун курашмоқда. Биз эса ҳозирча жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб боряпмиз. Олдимизга қўйилган вазифа йўлида ҳаракат қиламиз. Бугун биргина пенальти барчасини ҳал қилди.

Чемпионатни марказлашган ҳолатда ўтказиш? Шундай қарорга келишган эканми, демак барчаси бизни ва футболчиларни соғлигини ўйлаб қилинмоқда. Футбол раҳбарлари, мутасаддилар инсонларни хавфсизлигини ўйлаган ҳолатда қарор чиқаришмоқда деб ўйлайман. Ҳақиқатан ҳам  шундай йўл тутилса буни тўғри деб биламан. Чемпионатни қандай давом эттириш ҳақидаги қарорни биз чиқармаймиз. Буни раҳбарлар ҳал қилади. Бизга фарқи йўқ. Масалан, бугун ҳам узоқ масофа босиб Наманганга келдик.

Ҳа, жамоани оғир аҳволда қабул қилиб олдим. Боз устига, тақвим ҳам биз учун бироз ноқулай эди. Рестартдан сўнг юқори ўринлардаги жамоалар билан ўйнадик. “Пахтакор”, АГМК ва ҳоказо. Лекин, жамоам ҳаракат қилмоқда. Оғир вазиятдан чиқиб олиш учун интилмоқда. Агар биз шундай бор кучимиз билан итилишда давом этсак тушкун ҳолатдан чиқиб кета оламиз. Трансферлар ойнаси вақтида жамоамизни кучайтириш учун янги футболчиларни таклиф қиламиз. Яхши футболчиларсиз идеал мураббий ҳам натижа қила олмайди.

“Навбаҳор”ни ўйини ҳақида бирор бир фикр билдиришим учун мен шу жамоани ичида бўлишим керак. Бугунги ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, менимча ҳакам пенальтини белгилашда нотўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Албатта, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Мени ягона эътирозим шу вазиятга. Икки футболчини боши билан тўқнашиб кетиши сабаб ўйинни тўхтатиш ноўрин. Ҳакам қўйиб бериши керак эди”, — дейди Тачмурод Агамуродов.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

kulibali17

Гаттузо: Умид қиламанки, Наполига Кулибали борасида қўнғироқлар бўлмайди

Яқинлашиб келаётган икки ҳафтада Италиянинг "Наполи" клуби ҳимоячиси Калиду Кулибалининг тақдирига ойдинлик киритилади