Главная / Жаҳон / Тожикистондаги чегара постига ИД аъзолари ҳужум қилгани ҳақида баёнот берилди

Тожикистондаги чегара постига ИД аъзолари ҳужум қилгани ҳақида баёнот берилди

6 ноябрга ўтар кечаси Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги «Султонобод» чегара отряди 4-«Ишкобод» ҳарбий қисми чегара постига ҳужум уюштирган қуролланган шахслар «Ислом давлати» террористлар ташкилотининг махсус топшириғини бажарган. Бу ҳақда «Ховар» агентлиги томонидан эълон қилинган Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабарида сўз боради.


Тергов ҳаракатлари ва қўлга олинганларни сўров қилиш жараёнида гуруҳнинг барча иштирокчилари ИБ аъзолари экани ва Афғонистоннинг Қалаи Зал туманидан (Қундуз вилояти) давлат чегараларини ноқонуний равишда кесиб ўтган ҳолда 3 ноябрь куни Тожикистоннинг Хатлон вилояти Кубодиён тумани (Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти билан чегарадош) ҳудудига келгани маълум бўлди, дейилади хабарда.

«Улар ўзлари учун энг мақбул позиция сифатида „Ишкобод“ чегара қисмини танлаб, қуролли отишмага киришган», — дея хабар қилди ДМХҚ. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ 20 нафар ниқобланган номаълум шахслар 4 та машинада келиб отишма содир этгани хабар қилинган эди. Куч ишлатар тузилмалар ўтказган операция натижасида қуролланган гуруҳнинг 15 аъзоси йўқ қилинган, 5 нафари қўлга олинган.
Отишма натижасида чегара қўшинларининг бир аскари ҳамда Тожикистон ИИВнинг бир ходими вафот этди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

original-z9e

ХАМАС 7 октябр куни Исроилга ҳужум қилди

7-октабр ерта тонгда Хамас гуруҳининг Исроил ҳудудига кенг кўламли ҳужуми бошланди. Шу куни мамлакат яҳудий …

100200300