Главная / Сиёсат / Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Ўзбекистон президентининг топшириғи билан коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.


Мазкур инсонпарварлик ёрдами коронавирус эпидемиясига қарши курашда биринчи навбатда эҳтиёж сезиладиган тиббий буюм ва воситалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотидан таркиб топган. Хусусан, юкдан ҳимоя комбинезонлари ва кўзойнаклари, суюқ натрий гипохлориди, респираторлар, қўлқоп ҳамда пирометрлар, шунингдек, ун маҳсулотлари ўрин олган.

Хабарга кўра, 9 апрель куни инсонпарварлик ёрдами юкланган поезд Сурхондарё вилоятидан Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига жўнаб кетди.

Маълумот учун, Ўзбекистон COVID-19 коронавирус инфекция тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Хитой, Қирғизистон, Эрон, Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

v6l7VU15863533771600_b

Томорқалар дронлар орқали мониторинг қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1−1,5 сотихли иссиқхоналар ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Огоҳлантиришдан кейин ҳам томорқасига экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади.