Главная / Жамият / Тонировка учун янги нархлар белгиланди

Тонировка учун янги нархлар белгиланди

2 август куни «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар қилинди.


Қарорга мувофиқ, «тонировка» нархлари орқа ойна (лобовой) учун текин, орқа ён ойна учун эса қуйидагича нархлар белгиланади:

жисмоний ва юридик шахсларга — БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 10 баравари (2 млн 230 минг сўм);

хорижий давлатлар юридик шахсларига — БҲМнинг 20 баравари (4 млн 460 минг сўм).

Илгари бу миқдор тегишлича жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 баравари, юридик шахслар учун 120 баравари, хорижий юридик шахслари учун 140 бараварини ташкил этган.

Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):

жисмоний ва юридик шахсларга — БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм);

хорижий давлатлар юридик шахсларига — БҲМнинг 80 баравари (17 млн 840 минг сўм).

Ҳаққимизда

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300