Главная / Жамият / Тош ҳовлига алюмин ром ўрнатилгани прокуратура томонидан ўрганилади

Тош ҳовлига алюмин ром ўрнатилгани прокуратура томонидан ўрганилади

Ўзбекистон Маданият вазирлиги Facebook ижтимоий тармоғида Хивада XIX асрда қурилган Оллоқулихон ҳукумати саройи — Тош ҳовли мажмуасида алюмин ромлар ўрнатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.


Вазирлик хабарига қайд этилишича, Ичанқалъа музей қўриқхонаси ҳудидаги Тош ҳовли мажмуасига ўрнатилган ромлар Маданият вазирлигининг Илмий-эксперт Кенгашидан рухсат олмасдан ўрнатилган.

Тош ҳовли алюмин ромлар олиб ташланмасидан аввал. Фото: Мақсуд Асқаров / Facebook.

Айни вақтда ромлар демонтаж қилинган. Маданият вазири топшириғи билан бу ҳақдаги ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилади, айбдорлар эса маданият ёдгорлиги объектига зарар етказгани учун жавобгарликка тортилади.

Маданият вазирлиги маданий мерос объектларида ҳар қандай таъмирлаш ва тиклаш ишлари смета лойиҳалари тақдим этган ҳолда илмий хулоса олинган ҳолда амалга оширилиши лозим эканини эслатиб ўтди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300