Тошкентнинг Сергели туманидаги қурилиш майдончасида 12 июль куни 11:49 да автокран ёниб кетди, дея хабар қилди Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга автокран ўқининг юқори вольтли электр узатиш тармоғига тегиб кетиши сабаб бўлган. Ток уриши оқитабида автокран ҳайдовчиси вафот этган.
Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига 12:00 да етиб келиб, 12:34 да ёнғинни бартараф этди.
Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.