Главная / Жамият / Тошкентнинг бир нечта чоррахаларида вафел чизмалари ташкил этилмокда

Тошкентнинг бир нечта чоррахаларида вафел чизмалари ташкил этилмокда

Тошкент шахар ИИББ ЙХХБ ЙПХ ходимлари пойтахт хокимияти билан хамкорликда халкаро тажрибага асосланган холда, синов тарикасида шахар йулларида тирбандлик билан курашишнинг янги услуби — «вафел чизмаси»ни жорий килишди. Хусусан, мазкур чизмани куллаш карори кабул килинишига Сингапурдаги муваффакиятли тажриба сабаб булди: ушбу янгилик сабабли Сингапур хукумати йуллардаги холат яхшиланишига эришган. Бу хакда Тошкент шахар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.


Утган хафтанинг охирида пойтахдаги бир неча чоррахаларда ёткизилган янги йул чизмаси ташки куриниши сабабли халк тилида «вафел чизмаси» деб номланади. Чизма ёрдамида харакат йуналишида тирбандлик юзага чиккан холатда чикиш мумкин булмаган худуд белгилаб олинади ва хайдовчи тухташга мажбур булади. «Вафел чизмаси» ЙХК билан белгиланган баъзи холатларда унг ёки чап томонга бурилишни такикламайди.

Чизма параллел кесишадиган сарик рангли диагонал чизиклардан хосил булган катаклар куринишига эга. «Вафел чизмаси» мустакил тарзда хамда чоррахага якинлашиш хакида огохлантирувчи йул белгиси билан бирга кулланилиши мумкин.

Хозирги вактда сарик рангли катаклар Нукус кучасининг Бобур, Абдулла Каххор, Глинка, Бешёгоч, Миробод, Авлиё-Ота, Афросиёб кучалари билан кесишмасида — жами еттита чоррахаларда чизилган.

Синов тарикасида чизилаётган чизма тирбандликлар куп учраб турадиган бошкариладиган чоррахаларда кулланилади. Якин кунларда пойтахтнинг яна 18 та чоррахаларида, яъни куйидаги кучалар кесишмаларида «вафель чизмалари»ни ташкил этиш режалаштирилмокда: Нукус — Тарас Шевченко, Нукус — Амир Темур, Нукус — Истикбол, Мустакиллик — Оккургон, Мустакиллик — Сайрам (7-йул), Мирзо-Улугбек — Дурмон йули, Дурмон йули — Мингбулок, Дурмон йули — Газалкент, Дурмон йули — Темур Малик, Мустакиллик — Шастри, Мустакиллик — Шахрисабз, Шахрисабз — Амир Темур, Алишер Навои — Зарафшон, Шароф Рашидов — Алишер Навои, Шараф Рашидов — Матбуотчилар, Шараф Рашидов — Афросиёб, Фидоилар — Афросиёб, Шахрисабз — Афросиёб.

Режалаштирилган ишлар якунлангач, Тошкентдаги камралган чоррахаларнинг умумий сони 25 тани ташкил этади.

Эслатиб утамиз, (Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Йул харакати коидаларини тасдиклаш тугрисида”ги карори) „Чоррахада харакатланиш“ бобидаги 97-бандга мувофик,”Хайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тухтаб, кундаланг йуналишдаги транспорт воситаларининг харакатланишига тускинлик тугдирадиган булса, чорраха ёки катнов кисмлари кесишмасига кириши такикланади».

Бундан ташкари, фурсатдан фойдаланиб, Йул харакати коидаларининг 103-бандини эслатиб утамиз:”Светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда хайдовчи чорраха оркали харакатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва катнов кисмидан тегишли йуналишда утишни тугаллаётган пиёда (лар)га йул бериши шарт”.

Аммо хозирги вактда баённомаларни расмийлаштириш кузда тутилмаяпти: хайдовчиларга чизманинг талабларини урганиб чикиш учун вакт ва унга куникиш учун имконият берилади.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300