Главная / Жамият / Тошкент шахрида 1-синфга кабул буйича куп бериладиган саволларга ХТВ томонидан жавоб берилди

Тошкент шахрида 1-синфга кабул буйича куп бериладиган саволларга ХТВ томонидан жавоб берилди

Тошкент шахрида 1-синфга кабул буйича куп бериладиган саволларга берилган жавоблар Халк таълими вазирлиги матбуот хизмати томонидан эълон килинди.


1) Барча мактабларга хужжатларни Давлат хизматлари марказлари оркали топшириш керакми?

Йук, факат 81 та мактабга Давлат хизматлари марказлари оркали топширилади. Колган 228 та мактабга хужжатлар мактабда кабул килинади.

2) 81 та мактабнинг микрохудудини каердан билса булади?

А) qabul.uzedu.uz сайти оркали

Б) Давлат хизматлари марказлари оркали

В) Мактаблар оркали

3) Кушимча квота качон очилади?

1 август кунига кадар микрохудудда яшовчи 7 ёшдаги болалар мактабга жойланади. Мактабларда буш жой колса, кушимча квота очилади.

4) Вактинчалик пропискага эга шахслар нима килиши керак?

Вактинчалик пропискага эга шахслар колган 228 та давлат ва 40 нодавлат мактаб муассасаларига хужжат топширишлари мумкин.

5) Микрохудуд буйича таълим рус тилида олиб борилувчи синфлар булмаса нима килиш керак?

Рус тили синфлари йук мактабларда бундай синфлар очилади. Рус тили синфларини очиш имкони булмаса, ота-оналар Тошкент шахар халк таълими Бош бошкармасига мурожаат килишлари керак. Бош бошкарма мутахассислари рус тили синфи мавжуд мактабга болани бепул йуналтиради.

6) Бола акаси ёки опаси таълим олаётган мактабда тахсил олиши мумкинми?

Агар боланинг акаси ёки опаси тасдикланган 81 та мактаб руйхатига киритилмаган урта умумий таълим муассасасида таълим олса, бола Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий урта таълим тугрисидаги низомни тасдиклаш хакида”ги карори талаблари асосида мактабга кабул килинади. Ота-оналар мактабга тугридан-тугри мурожаат килишлари лозим.

Руйхатга киритилган 81 та мактабга бу гурухдаги болалар асосий квотага кабул тугаганидан сунг ва мактабда буш урин мавжуд булганда кушимча квота асосида кабул килинади.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300