Главная / Сиёсат / Туркий давлатлар кенгаши бош котиби Боғдод Амреев Ўзбекистонга ташриф буюради

Туркий давлатлар кенгаши бош котиби Боғдод Амреев Ўзбекистонга ташриф буюради

3−6 октабрь кунлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг бош котиби Боғдод Амреев Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.


Ташриф доирасида Боғдод Амреев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказади. Шунингдек, мамлакатда биринчи марта бўлиб ўтадиган ТТДҲКнинг Ишбилармонлар кенгаши мажлисида ва Ўзбекистон, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия тадбиркорлари иштирокидаги Инвестицион бизнес форумида иштирок этади. Боғдод Амреевга ТТДҲК Котибияти делегацияси ҳамроҳлик қилади.

Қайд этиш жоизки, Туркий олам Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва бизнес форуми Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонасининг фаол кўмагида ўтказилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев сентябрь ўртасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битимини ратификация қилган эди.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши — халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, 2009 йилда Озарбайжоннинг Нахичевон шаҳрида ташкил этилган. Фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган. Унга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо. Ташкилот котибияти Истанбулда жойлашган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

VfmwgN15739937893327_b

Тошкент ҳокимининг Kun.uz журналистларига таҳдид қилгани ҳақида хабар берилди

Kun.uz Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев нашр мухбирларига таҳдид қилганини маълум қилди. Журналистлар билан суҳбат Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан мухбирлар ўртасидаги можаролар асносида бўлиб ўтган.