Главная / Жамият / Тўртта шаҳарда Европа киноси фестивали бўлиб ўтади

Тўртта шаҳарда Европа киноси фестивали бўлиб ўтади

11 октябрдан 10 ноябрга қадар Ўзбекистоннинг тўртта шаҳри — Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззахда Европа киноси фестивали ўтказилади. Тадбир «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси билан бирга, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциасиясининг (ЭОАВМА) кўмагида ўтказилади.


ЕИ Делегациясининг хабар қилишича, еттинчи бор ўтказилаётган фестивал доирасида Европанинг 12 мамлакати: Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Голландия, Финляндия, Франсия ва Швесиянинг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та филм тақдим этилади.

Булар: «Белгияликлар қироли» комедия жанрида суратга олинган драма, «Қишдаги Луиза» анимацион фильми, «Стефан Цвеиг: Европа билан хайрлашув» ҳужжатли фильми, «Имтиҳон» ва «Кичик фермер» драмалари, бирор бир инсон кадрига тушмаган «Ҳомо сапиенс» фильми, «Узоқдаги кучуклар ҳайқириғи» ҳужжатли фильми, криминал элементларига эга «Чямбра» драмаси, «Ҳаётдаги энг бахтли кун» номли қувноқ ҳужжатли фильм ва «Жаннат 89» бадиий фильмлари.

Очилиш маросими 11 октябрь Тошкентда, ЭОАВМАнинг «Медиа-хол» биносида бўлиб ўтади. Фестивал Тошкентда 18 октябргача давом этади, фильмлар Нукусда — 24−26 октябрь, Урганчда — 1−3 ноябрь ва Жиззахда — 8−10 ноябрь кунлари намойиш этилади (дастур).

Барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилади. Барча киносеансларга кириш — бепул.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

WvlVkN15742304369312_b

Ғалаба боғи концепцияси тақдим этилди

Мудофаа вазирлиги Тошкентдаги Ғалаба боғи концепциясини тақдим этди. Боғ Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги арафасида очилади.