Главная / Технологиялар / UMS ҳукумат мобил алоқа оператори бўлади

UMS ҳукумат мобил алоқа оператори бўлади

UMS компанияси ҳукумат мобил алоқасини жорий этиш, давлат электрон хизматларини кўрсатиш бўйича маълумотларни қайта ишлаш марказини ривожлантириш юзасидан иш бошлайди. Бу ҳақда компания бош директори Собир Арипов «Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастурига маълум қилди.


UMS платформасида давлат сектори учун ягона миллий лойиҳа бошқаруви ахборот тизими, UzChat мессенжери ва блокчейн технологияси ташкил этилади. Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан ҳамкорликда 2019−2021 йилларда UMS`ни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқарилади. Ҳужжат Ўзбекистонда мобил алоқа ва рақамли хизматларни стратегик ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» бўлади.

«Ҳукумат аъзолари ва давлат органлари ишчиларини мобил алоқа билан таъминлаш UMS компанияси учун фаолиятининг яна бир стратегик йўналиши бўлади, — деди оператор тижорий директори Лола Филатова. — Ҳукумат мобил алоқаси учун тариф режалари декабрь сўнгига қадар ишга туширилади, ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ҳукумат ташкилотлари ходимлари унга босқичма-босқич уланади».

Ҳукумат мобил алоқасининг ўзига хосликларидан бири шундаки, фақат унинг фойдаланувчилари ҳукумат корпоратив UzChat мессенжерига уланиш имкониятига эга. Мобил илова Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилди ва мессенжерлар соҳасида биринчи инновацион миллий ишланма ҳисобланади, дейилади дастурда.

У барча замонавий мессенжерларда мавжуд бўлган овозли ва видеоқўнғироқларни қўллаб-қувватлаб, гуруҳ бўлиб видеоконференция ташкил этишга имкон беради. Конференцияда кўпи билан 256 фойдаланувчи иштирок эта олади. Бу онлайн режимда видеойиғилишлар ва конференциялар ўтказишга хизмат қилади.

Юборилувчи маълумотлар — овозли ва видеохабарлар — криптографик ҳимояланган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида ва ундан ташқарида конфиденциаллик тўлиқ таъминланган, дейилади репортажда. Дастурни компьютерга ҳам ўрнатиш мумкин.

Алоқа учун Ўзбекистондаги сервердан фойдаланилади, маълумотлар шифрланган кўринишда серверда сақланиб, уларни ҳатто мессенжер админстратори ҳам кўра олмайди, дейилади кўрсатувда.

UzChat мессенжерининг давлат хизматчилари ўртасида ахборот алмашиш тезкорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

2019 йил 1 апрелдан ҳукумат мобил алоқаси давлат органлари ва хориждаги дипломатик миссиялар ходимлари учун мажбурий бўлади. Биринчи бўлиб ундан Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки ходимлари фойдаланишни бошлайди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jBUTdV15553966359222_b

Ядро физикаси институтида радиоизотоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон ва Россия Ядро физикаси институтида циклотрон радиокимёвий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишди.