Главная / Спорт / Ўртоқлик ўйини. Азарнинг голи Реалга ғалаба келтирди (видео)

Ўртоқлик ўйини. Азарнинг голи Реалга ғалаба келтирди (видео)

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Реал” Австриянинг “Зальцбург” клубига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Бензема ҳисобнии очиши мумкин эди. Франциялик футболчи Азарнинг узатмасидан кейин дарвозагача 5-6 метр масофадан тўпни қабул қилиб, зарба берди. Тўп эса дарвозабондан майдонни тарк этди. Орадан 5 дақиқа ўтиб ҳисоб очилди. Азар чап қанотдан олдинга юриб, марказ томон сурилди ва олис бурчакни аниқ нишонга олди.

Томонлар танаффусга қадар биттадан яхши имкониятга эга бўлишди. Минамино яқин масофадан “Реал” дарвозаси томон аниқ зарба бера олмаган бўлса, Эден Азар яккама-якка вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади.

Иккинчи бўлимда тўшп назорати мадридликлар томонида бўлган бўлса-да, хавфли вазиятлар яратиш бўйича устунлик австрияликлар томонида бўлди. Аммо ўйин охирига қадар дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Ўртоқлик ўйини
Зальцбург Ред Булл Австрия – Реал Мадрид Испания 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 19 Азар.
Ред Булл – Станкович (Карлос, 46), Ниссен Кристенсен (Фаркаш, 59), Рамальо (Фалльци, 46; ван дер Верфф, 75), Онгене (Менса, 46), Ульмер (Окугава, 46), Самассеку (Ашимеру, 46), Бернед (Юнузович, 46), Собослаи (Диарра, 46; Камара, 76), Минамино (Мвепу, 46), Холанд (Дака, 46), Койта (Хван Хи Чхан, 46).
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Одриосола, 76), Варан, Милитао (Начо, 46), Марсело, Иско (Васкес, 76), Кроос, Азар (Йович, 62), Каземиро (Вальверде, 46), Рамос, Бензема (Винисиус Жуниор, 76).
Огоҳлантиришлар: Варан (54), Мвепу (63), Карвахаль (64), Фаркаш (72), Вальверде (81), Начо (85).


Ҳаққимизда

Яна маълумот

kalyar

“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда

100200300