Главная / Спорт / Ўтган мавсумда энг кўп даромад олган футболчи ким?

Ўтган мавсумда энг кўп даромад олган футболчи ким?

Ҳозирда футбол чинакам бизнесга айланиб кетганидан хабарингиз бор. Бундан 20 йил муқаддам футболчиларнинг маоши кўримсизгина бўлса, ҳозир уларнинг даромадлари янгидан-янги рекордларни ўрнатмоқда. Хўш ўтган мавсум ҳисоб-китоблари бўйича футболчилар орасида энг кўп даромад олган футболчи ким? Таниқли «спорт 24» нашри берган маълумотларга таянган холда ушбу саволга жавоб излашга уруниб кўрамиз.

Пол Погба – 29,5 миллион евро



«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси ўтган мавсумда у қадар кўзга ташланмаган бўлсада, даромад борасида ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди.ҳомийлар орқали 4,5 миллион евро ишлаб олган қаҳрамонимиз, бир йилда 25 миллион евро маош олди ва умумий ҳисобда 29,5 миллион евро натижа билан 5-ўриндан  жой олди. ЕЧЛда тўп сурмайдиган футболчи учун ажойиб кўрсатгич.

Гарет Бейл – 34,6 миллион евро

«Реал Мадрид» жамоасининг янги етакчиси учун ўтган мавсум даромад борасида сустроқ ўтди. «Қироллик клуби»нинг омадсиз ўйинлари футболчининг реклама роликларидаги иштирокини кескин пасайтириб юборгани боис, Бейл 6 миллион евро билан чекланишга мажбур бўлди. Шундай бўлсада, унинг йилига 28,6 миллион евро даромад олиб келувчи шартномаси мавжуд ва айнан ушбу шартнома туфайли қаҳрамонимиз 4-ўриндан муқим жой олмоқда. Бейл “Адидас” ва “Гиллетте” компаниялари билан шартномани узайтирмаса, кейинг мавсум сўнгида унинг даромади янада камайиб кетиши мумкин.

Неймар – 90 миллион евро

Бразилиялик футболчи «Нике», «Ред Булл», «МcДоналдъс», «Гиллетте» сингари компанияларнинг реcлама юзи саналади ва ушбу хизмати эвазига ўтган мавсумда 17 миллион евро пул ишлаб олишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, у ПСЖ клубида йилига 73 миллион евро ишлаб топишга мувафффақ бўлган биринчи футболчига айланди. Қаҳрамонимиз умумий ҳисобда 90 миллион евро ишлаб топган бўлсада, ўзидан аввалги иккита спортчидан сезиларли даражда ортда қолмоқда.

Криштияну Роналду – 108 миллион евро

Португалиялик футболчи ҳомийлар билан ишлаш борасида чинакамига профессионал ҳисобланади. Деярли юр юзидаги барча спортчилар унинг ҳомийларига ҳавас билан қарашлари аниқ. Роналду ўтган мавсумда «Нике», «Ҳербалаиф», «ЭА спортс», «Слеар», «Американ Тоурист» сингари катта савдо брендларининг маҳсулотларини реклама қилишда иштирок этди ва бунинг ортида 47 миллион евро ишлаб топишга муваффақ бўлди. Шунингдек унинг маоши ва бонус пуллари 61 миллиондан ошиб кетгани таҳсинга сазовар. «Ювентус» клуби футболчиси қанчалар урунмасин даромад борасида ўзининг азалий рақиби Лео Мессидан «атиги» 3 миллион еврога ортда қолиб кетди.

Лео Месси

Дарҳақиқат, Аргентиналик футболчи пул топишни билади. Ўтган мавсумдаги омадсизликларга қарамасдан Месси ўзининг “энг даромадли футболчи” номини салқаб қолишга муваффақ бўлди. Энг қизиғИ шундаки, Месси истаса, унинг даромади янада ортиши мумкин. Кўплаб улкан компанийлар у билан бирга ҳамкорлик қилиш истагида, бироқ Месси кўпроқ оила даврасида бўлишни хуш кўради. Аргентиналик фуболчи ҳомийлар ортидан ишлаб олган 27 миллион еврони ва унинг бир йиллик маоши ва қўшимча бонус даромадлар билан биргаликда ҳисобласак, 111 миллион еврони ташкил этмоқда. Исталган спорт тури вакилли учун ҳавас қилса, арзигулик рақамлар.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

IMG_8395

Абдулманап Нурмагомедов бошчилигидаги жамоа қандай кутиб олинди? (фотогалерея)

Хабарингиз бор, 23 ноябрь куни Тошкентда GFC турнири бўлиб ўтади