Главная / Жамият / Узбекистон ахолиси сони 33,52 миллиондан ошди

Узбекистон ахолиси сони 33,52 миллиондан ошди

1 июль холатида Узбекистон ахолиси сони 33,52 миллион кишини ташкил этди, дейилади Давлат статистика кумитасининг демографик вазият тугрисидаги хисоботида. Шундай килиб, йил бошидан буён ахоли сони 268,1 минг кишига ёки 0,8 фоизга усди.


Шахар ахолиси сони 16,9 миллион (умумий ахолининг 50,5 фоизи), кишлок ахолиси эса 16,58 миллион (49,5 фоиз) кишини ташкил этди.

Биринчи ярим йилликда энг куп ахоли Самарканд (11,4 фоиз), Фаргона (11,1 фоиз), Кашкадарё (9,7 фоиз) ва Андижон (9,2 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Республика доимий ахоли сонининг 30,5 фоизи мехнатга лаёкатли ёшдан кичиклар, 59,3 фоизи мехнатга лаёкатли ёшдагилар ва 10,2 фоизи мехнатга лаёкатли ёшдан катталар хиссасига тугри келмокда.

Биринчи ярим йилликда 347,4 мингта бола тугилгани кайд этилган булиб, утган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 1000 ахолига нисбатан тугилиш коэффициенти 21 промиллени ташкил этди.

Йил давомида 75,8 мингта улим кайд этилган. 1000 ахолига нисбатан улим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди (2018 йилнинг мос даврида хам 4,7 промилле булган).

Кайд этилган вафот этганларнинг 62,1 фоизи — кон айланиш тизими касалликларидан, 9,5 фоизи — усимталардан, 5,3 фоизи — овкат хазм килиш аъзолари касалликларидан, 4,5 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 5,4 фоизи — бахтсиз ходиса, захарланиш ва жарохатланишлардан, 1,4 фоизи — юкумли ва паразитар касалликлардан хамда 11,8 фоизи — бошка касалликлардан вафот этган.

Руйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 3400 нафарни ташкил этиб, уларнинг 55,3 фоизи — перинатал даврда юзага келадиган холатлардан, 20,4 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 13,3 фоизи — тугма аномалиялардан, 2,4 фоизи — юкумли ва паразитар касалликлардан, 2,1 фоизи — бахтсиз ходиса, захарланиш ва жарохатланишлардан, 0,8 фоизи — овкат хазм килиш аъзолари касалликларидан ва 5,6 фоизи — бошка касалликлардан вафот этган.

Ахолининг табиий усиши 271,6 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 22,9 минг кишига усган.

Ярим йил давомида ФХДЁ органлари томонидан 104,2 минг никох кайд этилди, мос равишда 1000 ахолига нисбатан никох тузиш коэффициенти 6,3 промиллени ташкил этди. Тузилган никохлар сони 2018 йилнинг мос даврига нисбатан юкори усиш суръатлари Тошкент шахри (6,5 фоиз), Наманган вилояти (5,8 фоиз), Бухоро (5 фоиз), Сирдарё (4 фоиз) ва Тошкент вилоятига (3,4 фоиз) тугри келмокда.

16 мингта никохдан ажралишлар кайд этилган булиб, мос равишда 1000 ахолига нисбатан никохдан ажралиш коэффициенти 1 промиллени ташкил этди. Ажримлар сонида юкори усиш суръатлари Тошкент (10 фоиз) ва Наманган вилоятида (8,3 фоиз) кузатилди.

Узбекистонга кучиб келганлар сони 78,9 минг кишини (77,5 минг киши республика худудларидан, 1400 киши хорижий мамлакатлардан), кучиб кетганлар сони эса 82,4 минг кишини (77,5 минг киши республика худудларига, 4900 киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди. Миграция салдоси минус 3500 киши булиб, 2018 йилнинг мос даврида минус 6200 киши булган.

Миграция салдосининг юкори даражаси Кашкадарё вилоятида (минус 3300 киши), Самарканд вилоятида (минус 2500 киши) ва Коракалпогистонда (минус 1700 киши)да кайд этилди.

Тошкентнинг доимий ахолиси сони биринчи ярим йилликда 28,5 минг киши ёки 1,1 фоизга ошиб, 2,54 млн кишини ташкил этди. 23,3 мингта янги тугилган чакалок руйхатга олинди. Вафот этганлар сони 7700 кишини, уларнинг 267 нафари 1 ёшгача болалар, ташкил этди.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300