Главная / Жамият / Ўзбекистон бош санитар врачи корнавирусга оид саволларга жавоб берди

Ўзбекистон бош санитар врачи корнавирусга оид саволларга жавоб берди

Ўзбекистон бош санитар врачи Баҳром Алматов жума куни бўлиб ўтган брифингда коронавирус бўйича мамлакатдаги мавжуд вазият, ушбу инфекциянинг олдини олиш ва бошқа саволларга жавоб берди.


Касаллик аниқланган беморларнинг аҳволи қандай?

Коронавирус аниқланган беморларнинг аҳволи ўрта-оғирликда, барқарор. Бундан олдин тушган беморлар даволаниш жараёнида соғайиб бормоқдалар, улар ўзларини яхши ҳис этишмоқда. Бу ҳақда

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Бугунги кунда даволаниш муассасаларида ташкил қилинган дори-дармонлар захираси, керакли тиббий асбоб-анжомлар, уларни тўлиқ текшириш, ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш ҳамда қисқа муддатда самарали даволаш учун барча шароитлар мавжуд.

Касалликнинг мамлакатимизда кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан ҳукумат миқёсида ташкил қилинган махсус комиссия доимий равишда ўз фаолиятини давом эттириб бормоқда. Ушбу комиссия қарори билан ташқи қилинган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳузуридаги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошида тузилган штаблар туну кун фаолият юритмоқда. Халқимизнинг коронавирус ҳақидаги саволларига жавоб бериш учун ташкил қилинган Call-марказлар ҳам тўхтовсиз фаолиятини давом эттирмоқда.

Мазкур махсус комиссия қарорлари билан касалликнинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида кенг қамровли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда…

Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бўйича вазият барқарор. Ушбу касалликнинг халқ орасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Касалликнинг халқ орасида тарқалиб кетиши борасида хавотирларга ўрин йўқ, чунки вазият назорат остида. Профилактик чораларни кўриш жараёнига халқаро экспертлар жалб қилинган.

Ҳозиргина Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология хизмати раҳбарлари билан телемулоқот даврида тажриба алмашдик, улар амалиётда қўллаган самарали усулларни ўзимизда ҳам жорий этиш масаласини кўриб чиқаяпмиз.

Қолаверса, касалликларни эрта аниқлаш, уларни самарали даволаш масаласида ҳам уларнинг тажрибасини ўрганиб, керакли маълумотларни олдик.

Дезинфекция тадбирлари қай даражада ўтказилмоқда?

Вирус дезинфекция воситаларига жуда ҳам сезгир. Яъни, кам миқдордаги концентрациядаги дезинфекция моддаларида тез ўлади. Шунинг учун, авваламбор жамоат жойларида, жамоат транспортларида, ўқув ва даволаш муассасаларида, умуман, барча корхона-ташкилотларда дезинфекция тадбирларини ўтказишни тавсия қилганмиз.

Махсус комиссия қарорлари билан дезинфекция ишларини тизимли равишда амалга ошириш жорий қилинган. Бугунги кунда бу ишлар мамлакатда 218 та санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, қолаверса, 196 та хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станциялари томонидан амалга оширилмоқда.

Ижтимоий объектлар ва хўжалик субъектларида ушбу тадбирлар шартнома асосида ўтказилади. Кўча-кўй, кўпчилик фойдаланадиган объектлар, болалар ўйин майдонлари ва бошқа жойларда бепул ўтказиш ташкил қилинган.

Бунинг учун бизда тегишли ишчи кучи, гидрополит, автомакс каби дезинфекцияловчи ускуналар ҳамда дезинфекцияловчи моддалар етарлича таъминланган. Дезинфекция станциялари захирасида 100 тоннадан ортиқ дезинфекцияловчи моддалар мавжуд.

Мактабларда ўз ҳисобларидан дезинфекция ўтказилмоқда. Бу тўғрими?

Бу ерда мактаб маъмурияти томонидан (дезинфекция ўтказишни ташкил этиш) амалга оширилиши керак эди. Мактаб маъмурияти билан хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станциялари ўртасида тузилган шартномага асосан ушбу тадбир жорий қилиниши керак эди. Болалардан, аҳолидан бу тадбир учун пул олиш — нотўғри.

Фуқаролар ўзларини касалликка текширишлари учун қаерга мурожаат қилишлари керак? лабораториялар керакли ускуналар билан таъминланганми?

Бугунги кунда ўзида шамоллаш аломатлари бор бўлган ёки чет элга бориб келган фуқаролар ҳам бизга мурожаат қилишмоқда. Республика бўйича 16 та вирусологик лабораторияларда ушбу таҳлил ўтказилади. Бунинг учун биринчи навбатда эпидемиологик кўрсатма бўлиши керак. Яъни, ушбу фуқаро чет мамлакатларга бориб-келган ёки ўзимизда коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган бўлиши керак. Иккинчидан, касалликнинг клиник белгилари қайд этилган бўлса. Улар: ҳароратнинг юқорилиги, қуруқ йўтал, нафас қисиши ҳамда ҳолсизлик. Ушбу белгилар бор бўлган беморлар бизнинг ҳудудий лабораторияларимизга мурожаат қилиши мумкин. У ерда махсус ташкил эилган хоналарда намуналар олинади. Намуналар жавоби чиққунга қадар тўрт соат давомида кутиш хоналарида кутиб турса, жавобини билиб, уйларига хотиржам кетишлари мумкин.

Текширувлар бепулми?

Текширувлар бепул. Бугунги кунда Россия Федерациясинининг «Роспотребнадзор»дан жами 9 мингта тест жамланмасини беғараз ёрдам орқали олдик. Хитойдан сотиб олган диагностика ускуналаримиз бор. Шунингдек, ЖССТдан беғараз ёрдам сифатида олинганлар бор. Бундан ташқари, диагностика воситаларини сотиб олиш бўйича ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузиш бўйича ишлаяпмиз. Шу кунларда яна келиши керак. Сешанба куни катта миқдордаги тест-диагностика воситаларини Хитойдан олиб келишни режалаштирганмиз.

Вирусдан тузалган инсонларда яна қанча вақтда касаллик қайталаниши мумкин?

Вирусдан қайталаниш ҳолатлари ҳали қайд этилмаган. Ушбу диагноз билан даволаниб чиққан беморларнинг қайта шифохонага тушиши масаласига бугун, ҳозиргина бир масалага аниқлик киритдик. Хитойдаги ҳамкасбларимизга шундай савол билан мурожаат қилганимизда, улар беморлар биринчи марта ушбу касаллик билан даволаниб чиққанида, уларнинг ҳали тўлиқ соғаймасдан туриб эрта чиқариб юборилгани натижасида касалликдан келиб чиққан асоратлар ушбу беморларни қийнагани учун қайта мурожаат қилгани маълум бўлди.

Демак, касаллик қайталанмайди, фақат ундан тўлиқ даволаниш учун маълум бир муддат керак бўлади. Асоратларининг қолиш-қолмаслиги эса беморнинг индивидуал хусусиятларига, саломатлиги, иммунитети, ёши ва унга қилинган муолажаларнинг сифатига боғлиқ.

Халқаро ташкилотлар билан касалликнинг олдини олиш бўйича алоқалар ўрнатилганми?

Кейинги ҳафта амалга оширилиши режалаштирилаётган чартер рейси орқали вирусолог, иммунолог ва реаниматолог мутахассисларни таклиф қилганмиз. Бу масала бўйича ҳозирда ишлаяпмиз. Бундан ташқари, ЖССТ экспертларини жалб қилганмиз. Улар бу ерда амалга ошираётган ишларимизни кўриб, уларнинг самарадорлигига баҳо бериб, дунёда ушбу касаллик профилактикаси бўйича жорий этилаётган янги методикалар юзасидан бизга тавсиялар беришмоқда.

Хусусан, АҚШнинг CDC ташкилотида кўп йиллар ишлаган халқаро экспертни жалб қилдик. У ҳам келиб баҳо берди. Бундан ташқари, МДҲ мамлакатлари бош давлат санитария врачлари билан ҳар ҳафта видеоселектор ташкил қилганмиз. Шунингдек, «Русподребнадзор» ташкилоти билан жуда яқин ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Қолаверса, Хитойдан келадиган мутахассислар тажрибаларини ўрганиб, ўз тизимимизда қўллаш ҳамда ўз мутахассисларимизни тайёрлашда улардан фойдаланишни режалаштирганмиз.

Кейинги куз-баҳор мавсумида ушбу эпидемия такрорланиши мумкинми?

Ушбу касалликнинг келгусида такрорланиши бўйича турли хил башоратлар бор. Улар жаҳон олимлари ҳамжамияти томонидан илгари сурилган башоратлардир. Лекин ЖССТ томонидан ушбу касаллик ҳақидаги барча маълумотлар йиғилиб, таҳлил қилиниб, аниқ бир фикрга келинмаган. Шунинг учун эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу вируснинг хусусиятлари ҳамда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги билан белгиланиши керак. Шунинг учун олдиндан бирор нарса деб айтишимиз қийин.

Кун исиб кетса вирус ўлади, дейишаяпи. Бу тўғрими?

Албатта, ҳароратнинг юқорили ва ҳавонинг қуруқлиги вируснинг ташқи муҳитда узоқ вақт сақланиб қолишига йўл қўймайди. Яъни, тез ўлади. Ҳаво исишининг ижобий таъсири бўлиб, бемордан бошқа инсонларга инфекциянинг юқишида ўзининг самараси бор.

Карантин вақтида нималарга эътибор қаратиш керак?

Биринчи навбатда карантин кимга нисбатан белгиланган, деган саволга аниқлик киритиш керак. Карантинга қўйиладиган одам: биринчиси, бу — бемор. Иккинчи бўғин — бемор билан мулоқотда бўлган шахслар. Бугунги кунда барча беморлар Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасида даволанмоқда. Ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган одамларнинг ҳам тўлиқ рўйхати тузилган ва эпидемиологик текширишлар ҳали давом этаяпти. Уларни Тошкент шаҳридаги даволаш муассасалари — шифохоналарга жойлаштириб, тиббий кузатувни йўлга қўйганмиз.

Учинчи бўғиндаги кишилар, булар — беморлар билан мулоқотда бўлганлар билан алоқада ва мулоқотда бўлган учинчи тоифадаги шахслардир. Улар уй шароитида карантинга олинган. Улар уй шароитида алоҳида хонада, агар оилавий карантинда бўлса, оиласидан ташқарига чиқмасдан, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, доимий равишда ниқобларда юришлари тавсия этилган. Уларнинг ташқарига чиқиб, маҳалла, кўча-кўйда юришларига йўл қўйилмайди. Улар керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ёки бошқа эҳтиёжлари учун зарур нарсалар учун тиббиёт ходимларини жалб қилганмиз. Санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда улар устидан доимий кузатув жорий қилинган.

Бугунги кунда иккинчи тоифага мансуб шахслар сони 4,5 минг нафардан ортиқ. Бундан ташқари, учинчи тоифага мансуб кишилар рўйхатини шакллантириб, ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда иш олиб бормоқдамиз. Бугунги кунда бундай кишилар сони 17 минг нафарга етди. Ҳар бир вилоятда бундай кишилар бор, лекин асосий қисми Тошкент шаҳрида.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида бу касаллик гумон қилинган шахслар орасида аниқланмоқда. Ташқарига чиқилишига йўл қўйилмаяпти. У боис эпидемиологик вазият барқарорлиги таъминланмоқда.

Шифокорлар орасида вирусга чалинганлар бўлдими?

Йўқ. Эпидемия бошланган пайтда шифокорларнинг касаллик профилактикаси, эпидемияга қарши кураш тадбирларини амалга ошириш бўйича билимларини янгилаб, уларга тегишли кўрсатмалар бериб, ўқув-амалиёт машғулотларини ўтказганмиз. Бундан ташқари, ушбу касалликнинг олдини олиш бўйича шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжлар ҳисоблаб чиқилган ва уларнинг ҳар бири комбинзон, кўзойнак, респираторлар, қўлқоплар ва бошқа тиббиёт асбоб-анжомлари билан таъминланган.

Карантинда вақтида иммунитетни кўтариш учун нималарни истеъмол қилиш керак?

Ҳар бир организмнинг касалликка қарши курашиш қобилиятини ошириш учун яхши овқатланиш керак. Биринчи навбатда минерал элементлар ва витаминларга бой бўлган овқатларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Улар кўкатлар, мева-сабзавотларда кўп миқдорда бўлади. Ундан ташқари, оқсилга бой: гўшт маҳсулотлари, тухум, балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш организмнинг касалликка қарши курашиш қобилиятини оширади.

Вируснинг чорва моллари ва паррандаларга юқиш эҳтимоли борми?

Йўқ, ундай ҳолатлар аниқланмаган. Бу вирус Хитойдаги кўршапалакларда аниқланган. Кўршапалаклар ўртасида айланиб юрадиган вируслар текшириб кўрилганида, ҳозирда одамларда аниқланаётган вируслар билан геноми 95 фоиз бир-бирига мос келиши олимлар томонидан аниқланган. Ушбу вирус бошқа ҳайвонларда кузатилмаган.

Шундай бўлса ҳам, нафақат чорва маҳсулотлари, умуман, барча истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг тозалиги, хавфсизлигига эътибор қилиш ҳамда уларни пишириш жараёнида белгиланган қоидаларга қатъий риоя этилса, нафақат коронавирус, балки барча паразитар касалликлардан ўзини сақлаб қолган бўлади.

Исириқ ёрдам берадими?

Исириқ тўғридан-тўғри ёрдам бермайди. Лекин унинг фойдали хусусиятлари жуда ҳам кўп. Исириқ одамнинг касалликка қарши курашиш қобилиятини кучайтиради. Яъни, организмда интерферон моддаларининг ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Интерферонлар, биласизлар, вирусли, бактериал касалликларга қарши организмнинг ўзида ишлаб чиқариладиган ҳимоя моддаларидир. Ундан ташқари, исириқнинг тутатилиши юқори нафас йўлларида уларнинг рецепторларини қўзғатиб, аксириш рефлексини келтириб чиқаради. Одамлар аксирган вақтда нафас йўлларида тутиб қолинган чанг заррачалари, микробларни ташқарига чиқариб юборади. Демак, нисбатан тозалаш имкониятини беради.

Коронавирус ёш болаларга деярли юқмаслиги тўғрими?

Ҳа, ўн ёшгача бўлган болалар ўртасида ушбу касаллик 0,9 фоизни ташкил этмоқда. Уларда касаллик енгил ўтади. Чунки болаларда регенерация жараёни кучли бўлгани, иммунитети катталарга нисбатан кучли бўлгани учун ушбу касаллик енгил ўтади, тез тузалади ва камроқ касал бўлади. Касаллик асосан олтмиш ёшдан ўтган одамларда оғир кечмоқда. Бутун дунё бўйича шундай ҳолат кузатилган. Шу боис хасталикка чалинишга мойиллиги юқори бўлган аҳоли қатлами, яъни кексалар, отахон-онахонлар бугунги кундаги вазиятдан келиб чиқиб кўчаларга чиқиши тавсия этилмайди.

Касалликка чалинганлар бепуштликка учрайдими?

Йўқ, бундай маълумотга эга эмасмиз. Жаҳон олимлари бу масалани ўрганиб кўриб, бундай хулосага келганлари йўқ. Менимча, унга таъсир қилмайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300