Главная / Жамият / Ўзбекистонда бюджети 20 млн доллар бўлган тарихий сериал тасвирга олинади

Ўзбекистонда бюджети 20 млн доллар бўлган тарихий сериал тасвирга олинади

Ўзбекистонда 2020 йилда «Султана» тарихий сериали тасвирга олинади, дея хабар қилди Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси. Лойиҳа МДҲдаги йирик кинокомпаниядан бири ҳисобланган Star Media томонидан амалга оширилади.


Тошкентда бўлиб ўтган Star Media асосчиси ва бош продюссери Владислав Ряшин билан учрашувда телесериални тасвирга олиш бўйича режалар муҳокама қилинди. У Ўзбекистонга шериги, «Қуддус», «Пойга» ва «Арвоҳлар шаҳри» каби фильмлари билан танилган Француз продюсери Жан Чарлз Леви билан бирга келди.

Сериалнинг суратга олиш жараёни Самарқанд, Бухоро ва Хивада бўлиб ўтиши режалаштирилган. Лойиҳа инглиз тилида суратга олинади, унда Голливуд актёрлари иштирок этиши режалаштирилган бўлиб, табиийки актёрлар номи сир тутилмоқда.

Телесериални тасвирга олиш ишлари Самарқанд, Бухоро ва Хивада бўлиб ўтади. Лойиҳа инглиз тилида амалга оширилиб, унда Голливуд актёрлари иштирок этади, бироқ актёрлар таркиби ҳозирча эълон қилингани йўқ. Сериал сюжети XVII асрда ривожланади. Хабарда қайд этилишича, сериалда бугунги кунда ҳам долзарб бўлган геосиёсат, ҳокимият учун кураш ва севги-муҳаббат мавзулари ўз аксини топади. Биринчи мавсумнинг олти сериядан иборат бўлиши кутилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, «Star Media» келаси йили «Тошкент — нон шаҳри» фильмини суратга олишни ҳам кўзда тутмоқда. Ўзбекистон миллий кинокомиссияси томонидан маълум қилинишича, ушбу фильм орқали Шуҳрат Аббосовнинг шу номдаги афсонавий фильмини қайта суратга олиш эмас, балки мутлақо янги асар яратилиши назарда тутилган.

«Биз «Султана» телесериалидан ташқари яна бир «Тошкент — нон шаҳри» фильмини Россиянинг «Биринчи канал”и билан ҳамкорликда суратга олишни режалаштирганмиз. Биз мамлакатингиздаги барча лойиҳаларни Ўзбекистон миллий кинокомиссияси билан бирга амалга оширамиз» — деди Владислав Ряшин.

Шунингдек, у Тошкентда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Ряшин, 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильм ишлаб чиқарувчи хорижий кинокомпаниялар харажатларининг бир қисмини қоплайдиган «Rebate» тизими ишга туширилаётганлигига эътиборини қаратди. Унинг фикрича, бу хорижий кинокомпаниялар эътиборини Ўзбекистондаги ноёб майдонларда турли жанрдаги фильмларни суратга олишга йўналтириш учун яхши рағбат деб ҳисоблайди.

Star Media кинокомпанияси 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда МДҲ ҳудудидаги энг йирик кино ва телевизион контент яратувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Унинг фонди 5000 соатдан ортиқ ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларга эга. Компания муваффақиятининг асосий омилларидан бири — ўз маҳсулотларини бошқа мамлакатлар бозорларига изчил тарқатишдир.

Жумладан, 50 дан ортиқ чет эл давлатлари — Шарқий ва Ғарбий Европа, Яқин Шарқ, Хитой, Япония, АҚШ ва Исроил давлатлари «Стар Медиа» маҳсулотларига доимий ҳаридор ҳисобланишади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Xm6qOM15714592170583_b

Khan Academy Oʻzbek — биринчи онлайн таълим платформаси ишга туширилди

Khan Academy Oʻzbek — ўзбек тилидаги биринчи оммавий бепул онлайн платформасининг очилиши бўлиб ўтди.