Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда нақд пул муомаласи қисқартирилади

Ўзбекистонда нақд пул муомаласи қисқартирилади

Республика махсус комиссияси тавсиясига асосан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида аҳолига иш ҳақи ва пенсия тўловларини устувор равишда банк карталари орқали амалга ошириш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.


Марказий банк маълум қилишича, ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар, банклар, Молия вазирлиги қошидаги ғазначилик ҳудудий бўлинмалари ҳамда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, унинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда бу борада барча ташкилий ишлар бошлаб юборилган.

Унга кўра, пенсия тўловлари:

дастлабки босқичда, яъни жорий йилнинг май ойидан бошлаб, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида истиқомат қилувчи аҳолининг пенсия тўловлари банк карталари орқали амалга оширилади;кейинги ойлардан бошлаб, ушбу чора-тадбирлар босқичма-босқич қолган ҳудудларда давом эттирилади.

Бунда пенсионерлар томонидан банк карталарини очиш ва унга эга бўлиш учун Халқ банки бўлимларига бориб юришлари талаб этилмайди. Бунинг учун:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролар тўғрисидаги керакли маълумотлар карта очиш учун Халқ банки бўлинмаларига электрон шаклда юборилади ва банк томонидан уларга карта очилади;сўнгра ойлик пенсия тўловлари Пенсия жамғармаси бўлинмалари томонидан шакллантириладиган қайдномалар асосида фуқаронинг картасига ўтказилади.Халқ банкининг масъул ходимлари томонидан ушбу карталар уларнинг эгаларига барча санитар қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда яшаш манзиллари бўйича етказиб берилади;Халқ банки ходимлари томонидан пенсионерларга ўзларининг банк карталари етказиб берилган вақтда уни расмийлаштириш учун фуқародан фақатгина ариза ва уни банк картасини қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзо сўралади.

Шу ўринда, «тўловларни амалга ошириш учун республиканинг барча ҳудудларида тегишли инфратузилма мавжуд», дея Марказий банк қайд этади.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Шунингдек, ойлик иш ҳақларини тўлаш бўйича, Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади:

барча турдаги корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақлари ҳам босқичма-босқич тўлиқ банк карталари орқали амалга оширилади;корхона ва ташкилотлар раҳбарлари банк картаcи очилмаган, яъни ойлик иш ҳақини нақд пул шаклида олиб келган ходимларга хизмат кўрсатувчи банк билан биргаликда тез фурсатларда банк карталари очиб бериш чораларини кўришлари (корхона номидан тегишли ариза ва ходимларнинг паспорт нусхаларини электрон шаклда банкларга тақдим этишлари) лозим бўлади;очилган банк карталари хизмат кўрсатувчи банк томонидан тегишли корхона ва ташкилотларга барча санитар қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда етказиб берилади;корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари ўз карталарини банкларга ташриф буюрмаган ҳолда, бевосита ўзлари ишлайдиган корхона ва ташкилотлардан олишлари мумкин бўлади.

Банк карталарини расмийлаштириш учун фуқоролар банкларга ташриф буюриши умуман талаб этилмайди. Банк карталари фуқароларнинг иштирокисиз очилади ва хизмат кўрсатувчи банкнинг масъул ходимлари томонидан санитар қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда, нафақадаги фуқароларга яшаш манзиллари бўйича корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлариники эса, корхона ва ташкилотларнинг юридик манзили бўйича етказиб берилади, дейилади хабарда.

Шунингдек, Марказий банк фуқароларни саломатлик нуқтаи назаридан ва айниқса, бугунги кунда тўловларни банк карталари орқали амалга оширишга чақирмоқда ва айни пайтдаги вазиятни, шунингдек, фуқаролардан ариза ва имзо олиш жараёнида банк ходимларига нисбатан турли эътироз ва шикоятлар билдирмасликларини илтимос қилди.

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

2023-05-24-23-27-58

Давлат банкларини кҳусусийлаштириш жараёни Ўзбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистонда давлат банкларини трансформасия қилиш жараёни бўйича макҳсус сессия бўлиб …

100200300