Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда учта пулли автойўл ва иккита пулли тунел қурилади

Ўзбекистонда учта пулли автойўл ва иккита пулли тунел қурилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 декабрдаги қарори билан давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.


Ҳужжатда қайд этилишича, Қамчиқ (Тошкент ва Наманган вилоятлари) ва Тахтақорача (Қашқадарё) довонларида иккита янги пулли тунел ҳамда учта пулли автойўл — Сирдарё ва Бахт шаҳарларини айланиб ўтишда (Сирдарё вилояти) ҳамда Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўлларини қуриш режалаштирилмоқда.

«Йўл харитаси»да Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакилларини маслаҳатчи сифатида жалб қилиш кўзда тутилган. 2020−2021 йилларда лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва уларни тасдиқлаш белгиланган. 2021 йилнинг апрелидан 2022 йил мартига қадар тендерлар ўтказиш ва улар ғолиблари билан келишувлар имзолаш кутилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи пулли автойўл қурилиши ҳақидаги режалар 2018 йилнинг сентябрида тилга олинган эди. Туркиянинг Cengiz-Kolin-Kalyon компаниялари консорциуми билан инвестицион битим имзоланди. Қурилиш ишлари 2019−2020 йилларда амалга оширилиши лозим эди. Ўтган йилнинг июлидаги президент қарорида эса пулли автойўллар қуриш лойиҳалари бўйича шерик сифатида Германиянинг GP Günter Papenburg компанияси тилга олинди.

Декабрь бошида бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев Тошкент-Самарқанд пулли йўли қурилиши лойиҳаси чет эллик инвестор томонидан лойиҳага киритилган йўл ҳақи миқдорининг баланд экани сабабли тўхтатилганини маълум қилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23-27-58

Давлат банкларини кҳусусийлаштириш жараёни Ўзбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистонда давлат банкларини трансформасия қилиш жараёни бўйича макҳсус сессия бўлиб …

100200300