Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин қисқармоқда

Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин қисқармоқда

Апрель ойида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси ой бошига нисбатан 1,8 фоизга ошиб, 9 762 сўмни ташкил этди (йил бошига нисбатан 2,7 фоизга). Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.


Марказий банкнинг маълум қилишича, сўмнинг биржа курсининг ўзгариши талаб ва таклифнинг ички ва ташқи омиллари таъсирида, биринчи навбатда, жорий операциялар ҳисобварағи ўзгариши асосида шаклланади.

Коронавирусга қарши кўрилаётган чоралар оқибатида савдо ҳамда инвестициялар билан боғлиқ операциялар секинлашган, бу ўз навбатида, импорт-экспорт ҳажмларининг қисқаришига ва мос равишда ички валюта бозорида фаолликнинг пасайишига олиб келган.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Маълумотга кўра март ойида экспорт тушумлари ҳажми олдинги ойга нисбатан 10 фоизга камайган.

Карантин чоралари ва иқтисодий фаолликнинг секинлашиши, шунингдек, Россия ва Қозоғистонда миллий валюталар курсининг девальвацияси туфайли трансчегаравий пул ўтказмаларида ҳам пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Март ойида мамлакатга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 296 млн. долларни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 23 фоизга пасайган бўлса, апрелнинг дастлабки 8 иш кунида март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарган.

Ушбу омиллар жисмоний шахслар билан операциялар сегментида сўмнинг алмашув курси бўйича маълум нисбатан кутилмаларнинг шаклланишига олиб келган.

Март ойидан бошлаб аҳоли томонидан хорижий валюта сотиб олиш ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, март ойида жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳажмининг ойлик ўсиши 45 фоизни ташкил этган бўлса, апрелнинг дастлабки 8 иш кунида сотиб олиш ҳажми ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 28 фоизга кўпайган.

Санаб ўтилган омиллар, шунингдек, асосий савдо ҳамкорлар миллий валюта курсларининг сезиларли даражада қадрсизланиши натижасида ички валюта бозорида миллий валюта курсининг маълум даражада қадрсизланиши ва шунга мос равишда сўмнинг асосий савдо ҳамкорлар валюталарига нисбатан реал эффектив алмашув курси тафовутининг қисқариши кузатилмоқда.

Март ойидан бошлаб Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 10,3 фоизга, қозоқ тенгеси — 12 фоизга, турк лираси — 7,6 фоизга ва қирғиз соми — 11,2 фоизга қадрсизланган. Марказий банк сўм алмашув курсининг қадрсизланиши эҳтимолини паст даражада баҳоламоқда. Дастлабки прогнозларга кўра, қисқа муддатли даврда сўм алмашув курси маълум бир кичик ўзгаришлардан кейин ўзининг фундаментал трендига яқин даражада шаклланади.

Шу билан бирга, Марказий банк тижорат банклари кассаларида конверcия операцияларини амалга ошириш учун етарли миқдорда нақд хорижий валюта мавжудлигини ва барча банкноталар дезинфекция қилинганлигини маълум қилган. Банкларнинг айирбошлаш шахобчалари одатдаги режимда ишламоқда ва нақд хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бўйича ҳеч қандай чеклов ва тўсиқлар ўрнатилмаган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

bRyaYy15864939887039_b

ИТБ Ўзбекистондаги янги шифохоналарни жиҳозлашга 17 млн доллар ажратди

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган янги клиникалар учун тиббий жиҳозлар сотиб олишга 17 млн доллар йўналтирди. Соғлиқни сақлаш ва бизнесни қўллаб-қувватлашга қўшимча 140 млн доллар ажратиш масаласи кўриб чиқилади.