Главная / Сиёсат / Ўзбекистоннинг АҚШ қора рўйхати

Ўзбекистоннинг АҚШ қора рўйхати

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм Конгресс томонидан қабул қилинган «Савдо тўғрисида”ги қонунга киритилган «Жексон-Вэник» тузатиши маънан эскирганини айтди. Элчининг айтишича, рўйхатдан Ўзбекистонни айни пайтда чиқариб ташлаш осон иш эмас. У бу ҳақда 6 февраль куни элчихонада ўтказилган матбуот анжуманида «Газета.uz» мухбирига сўзлаб берди.


1974 йили қабул қилинган қонунга тузатиш муаллифлари, конгрессменлар Генри Жексон ва Чарльз Вэник фуқароларнинг эмиграциясига тўсқинлик қилаётган, инсон ҳуқуқларини поймол этувчи давлатларга нисбатан иқтисодий босимни таклиф қилишган. Уларнинг фикрича, АҚШ шундай давлатлар билан муносабатларда савдо имтиёзлари, давлат ва унинг кафиллигидаги кредитларни ажратишни тақиқлаши лозим.

Айни пайтда бу қонуннинг таъсирчан чоралари рўйхатига Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбойжон, Туркманистон, Тожикистон ва Беларусь киритилган.

Элчининг таъкидлашича, ушбу қонун ўтмиш қолдиғи, у ҳали Совет давлати мавжуд бўлганда қабул қилинганди.

«Қонундан мақсад — эркин эмиграция. Қонундан кутилган натижа ҳам шу: фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши, давлатдан чиқиб кетишига йўл қўймайдиган давлатларга босим қилиш. Ўйлашимча, бугунги кунда Ўзбекистонда эмиграция эркинлиги мавжуд ва дунёнинг бошқа давлатларида ҳам фуқаролар истаса, мамлакатдан эркин чиқиб кета олади. Шундай экан, қонуннинг амал қилиши тўхтаса ҳам бўлади», — деди Розенблюм.

Чет элга чиқишни режалаштирган барча 18−35 ёшда бўлган хотин-қизларнинг мажбурий суҳбатдан ўтиши 2018 йил июнда бекор қилинганди. Аввал, барча четга чиқишни истаган Ўзбекистон фуқароларига татбиқ этилган «ОВИР» стикерини олиш бекор қилинди. Унинг ўрнига хорижга чиқиш паспорти амал қилмоқда.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Аммо, америкалик дипломат АҚШ Конгресси бирор давлатни «Жексон-Вэник» рўйхатидан чиқариши учун айрим омилларни инобатга олиб, иш тутишини билдирди.

«Негаки, қонундаги таъсирчан чоралар АҚШ ва муайян давлат ўртасидаги савдо имтиёзлари билан ифодаланган. Ўша давлат Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлган тақдирдагина Конгресс ушбу масалани кўриб чиқиши мумкин. Қўшимча қилиб айтмоқчиманки, таъкидларим қонунда белгиланмаган. Қонун муайян давлатнинг ЖСТ аъзолигини талаб қилмайди. Аммо амалиётда Конгресс шундай иш тутади», — дея фикр билдирди у.

Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ҳаракатини 2019 йилда қайта бошлаганди. Орадан 15 йил ўтиб, ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокаралар яна бошланди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RhFHd915864119971728_b

Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистонга эпидемияга қарши курашда зарур бўладиган тиббий ва озиқ-овқат маҳсулотидан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди.