Главная / Сиёсат / Ўзбекистон президенти Туркий кенгашнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этди

Ўзбекистон президенти Туркий кенгашнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун видеоанжуман тарзида ўтказилган навбатдан ташқари саммитида иштирок этди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда, шунингдек, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қирғиз Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳамда кенгаш бош котиби Баҳдат Амреев ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, пандемияга қарши курашиш борасида мамлакатларимизда кўрилаётган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида фикр алмашилди. Томонлар эпидемиологик назоратни таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини муҳофаза қилиш, муракккаб шароитда иқтисодиёт тармоқлари ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган комплекс тадбирлар тўғрисида маълумот бердилар.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Коронавирусга қарши курашишда тажриба ва энг намунали амалиёт алмашиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилиш, савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш муҳим экани таъкидланди.

Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари тўғрисида сўз юритар экан, давлат раҳбари инфекциянинг кенг тарқалишини олдини олиш бўйича таъсирчан ва кенг қамровли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлаш тизимлари салоҳиятини мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ва нисбатан заиф соҳалари учун оқибатларни юмшатиш, очиқ халқаро мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлигини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон президенти мамлакатда коронавирусга қарши олиб борилаётган кураш тажрибаси билан ўртоқлашди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсия ва талабларига мувофиқ жорий этилган карантин чоралари тўғрисида сўзлаб берди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг оқибатларига қарши самарали курашиш бўйича таъсирчан амалий чоралар кўриш мақсадида давлат раҳбари томонидан қатор аниқ таклифлар илгари сурилди, шу жумладан:

Туркий кенгаш доирасида эпидемиологик ҳолатни мониторинг, таҳлил қилиш ва унинг ривожланишини прогнозлаш бўйича доимий фаолият юритувчи тизим яратиш;хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш соҳасида тажриба алмашиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун соғлиқни сақлаш вазирликлари ва етакчи тиббиёт муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш. Шу мақсадда яқин вақтда етакчи экспертлар иштирокида биринчи видеоанжуман ўтказиш;Туркий кенгаш котибиятининг мувофиқлаштирувчи функцияларини кучайтириш ҳамда пандемияга қарши курашиш миллий штабтлари билан яқин амалий алоқаларни йўлга қўйиш учун тегишли гуруҳ тузиш;транспорт инфратузилмаси ва коммуникацияларидан максимал даражада тўлиқ фойдаланиш, юк ташишда ва уларнинг соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтказилишида амалий кўмаклашиш, ташкилотга аъзо мамлакатларнинг транспорт вазирлари раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузиш орқали юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш;пандемия оқибатларини юмшатишга кенг халқаро ёрдамни жалб этиш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва ваколатларини янада ошириш, ЖССТ ва Туркий кенгаш ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш.

Давлат раҳбари сўзининг якунида шуни алоҳида таъкидлади:

«Ҳаммамизга аёнки, бирон бир давлат якка ҳолда ушбу пандемия балосига қарши самарали кураш олиб бора олмайди. Биз бирдамлик, ҳамкорлик ва ўзаро ғамхўрлик тамойиллари асосида иш тутишимиз лозим. Биз биргаликда кўп нарсага қодирмиз».

Ўзбекистон президентининг барча таклиф ва ташаббуслари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши навбатдан ташқари саммитининг якуний ҳужжатида — Боку декларациясида ўз аксини топди.

Ушбу муҳим ҳужжат туркий тилли мамлакатлар раҳбарларининг учрашуви доирасида эришилган келишувларни амалга оширишда сиёсий ва ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

v6l7VU15863533771600_b

Томорқалар дронлар орқали мониторинг қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1−1,5 сотихли иссиқхоналар ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Огоҳлантиришдан кейин ҳам томорқасига экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади.