Главная / Жамият / Узбекистон темир йуллари кончиларнинг иш ташлаши буйича изох берди

Узбекистон темир йуллари кончиларнинг иш ташлаши буйича изох берди

«Узбекистон темир йуллари» компанияси Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Шаргункумир» корхонасининг 200 нафарга якин кончиси иш ташлагани юзасидан расмий баёнот берди.


23 август куни Centralasian.org нашри 14−15 август кунлари «Шаргункумир» корхонасининг карийб 200 нафар кончиси иш ташлагани хакида хабар берган эди. Акция иштирокчиларидан бирининг сузларига кура, ишни ташлаб, норозилик акциясига чикишга уларни мехнат шароитларининг чидаб булмас даражада экани хамда корхона рахбариятининг ноконуний хатти-харакатлари сабаб булган.

«Шаргункумир»ни уз таркибига олган «Узбекистон темир йуллари» компанияси томонидан 14 август куни махсус ишчи гурухи тузилган. Ишчи гурухи «Узбеккумир» АЖ бош директори уринбосари, «Узбеккумир» АЖ ижро интизомини назорат килиш булими бошлиги, Иктисодий тахлил ва прогнозлаш бошкармаси булим бошлиги уринбосари, Юридик бошкарма юрисконсулти, Ички аудит хизмати аудитори, «Узбекистон темир йуллари» АЖ касаба уюшмаси Республика Кенгаши булим мудири ва бошкалардан ташкил топган.

Гурух томонидан «Шаргункумир» корхонасида ишлаб чикариш билан боглик масалалар куриб чикилди. «Тушунмовчиликлар» юзасидан барча ишчи-хизматчиларга тулик маълумот берилган, жумладан, ходимларга ойлик маошларини белгиланиш тартиби, мукофот пуллари хакида хам тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сунг ходимлар яна иш жойларида уз ишларини давом эттиришган, дейилади хабарда.

Махсус комиссия норозилик холатларини атрофлича урганиб чикди. Натижада 9 нафар мансабдор шахс уз лавозимидан озод этилди. Мазкур корхонада ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, корхонанинг иктисодий-ижтимоий холатларини тулик урганиш максадида ишчи гурух мутахассислари «Шаргункумир»да уз ишини давом эттирмокда.

«Узбекистон темир йуллари» маълумотларига кура, корхонада уртача ойлик иш хаки 2,343 млн сумни, жумладан:

кумир казиб олиш забойнинг кон ишчиси (ГРОЗ) — 3,8 млн сум;ер ости электрчилангари — 2,1 млн сум;ер ости мустахкамловчиси — 2,49 млн сум ташкил этади.

Корхона ишчиларини ишлаб чикариш курсаткичларига богланган холда мукофотлаш Низомлари ишлаб чикилиб, тасдикланган. Ер ости усулда кумир казиб олувчи ва лахмлар утувчи асосий касб эгалари учун ишбай иш хаки тизими ишлаб чикилган барча бажарадиган ишлари буйича хронометраж кузатувлар асосида таннархлар ишлаб чикилган.

1 август куни холатига жамиятда тасдикланган штат жадвали буйича иш урни 596 тани, амалда ходимлар сони 542 кишини ташкил этиб бугунги кунда 54 та (жумладан, директсия — 21 та, «Шаргункумир» АЖ буйича 33 та) вакант иш уринлари мавжуд.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300