Главная / Жамият / Ўзбекистон ва Тожикистон терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Тожикистон терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик кенгашлари терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳамда хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича чораларни кўзда тутувчи баённомани имзолади, дея хабар қилди ЎзА.


Яқинда Тошкентда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ҳамда Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Махмадали Ватанзода маҳкамалар ўртасида икки томонлама маслаҳатлашувларни ўтказган эди.

Маслаҳатлашувлар жараёнида экстремистик ва террористик фаолиятларга қарши биргаликда курашиш, чегараларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда икки давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш соҳаларида ҳамкорлик механизмларини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди.

Шу кунларда Наманган вилоятидаги «Ғурумсарой» полигонида «Марказ-2019» халқаро ҳарбий ўқуви бўлиб ўтмоқда. Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий бўлинмалари ўз давлатларининг жанубий сарҳадларида вазиятнинг беқарорлашувига йўл қўймаслик учун шартли террористик тузилмаларни биргаликда йўқ қилади. Бир вақтнинг ўзида Россиянинг Оренбург вилоятидаги «Донгуз» полигонида ҳам «Марказ-2019» ўқуви бўлиб ўтмоқда. Машғулотларда Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияси иштирок этмоқда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300