Главная / Жамият / Ўзбеккино Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратади

Ўзбеккино Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратади

«Ўзбеккино» миллий агентлиги ўзининг технологик базасини кенг кўламли қайта жиҳозлашни бошлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.


Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Даниянинг «Danmon Group» компанияси ўртасида «Ўзбекфильм» киностудияси кино ускуналари, технологик тизимлари ва мультимедиа маҳсулотлари билан жиҳозлаш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар бадиий фильмлар, ҳужжатли фильмлар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш учун асбоб-ускуналарни етказиб бериш масалаларини муҳокама қилишди. Лойиҳа яқин икки йил ичида амалга оширилади. Кино жиҳозларини модернизация қилиш билан бир қаторда, «Ўзбекфильм» киностудияси майдончаси қайта таъмирдан чиқарилади.

Лойиҳада «Ўзбекфильм»нинг фильм яратиш жиҳозлари ва ҳужжатли фильмлар киностудияси, мультипликацион студия ҳамда республика кино фондининг тўлиқ янгиланиши кўзда тутилган.

Янги жиҳозлар ёрдамида Ўзбекистон ва хориж архив фондларида сақланаётган кинотасмаларни рақамлаштириш ва қайта тиклаш имконини қўлга киритамиз.

«CANON, APPLE, VICON ва шу каби бошқа компаниялар бизга Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратишимизга имкон беради», — деди «Ўзбеккино» раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

WvlVkN15742304369312_b

Ғалаба боғи концепцияси тақдим этилди

Мудофаа вазирлиги Тошкентдаги Ғалаба боғи концепциясини тақдим этди. Боғ Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги арафасида очилади.