Главная / Иктисодиёт / Узбекнефтгаз дизель ёкилгиси нархини пасайтирди

Узбекнефтгаз дизель ёкилгиси нархини пасайтирди

«Узбекнефтгаз» АЖ UNG миллий бренди остидаги ёкилги куйиш шохобчалари тармогида дизель ёкилгисининг нархи 7500 сумдан 7300 сумга пасайтирилди. Ушбу тартиб 1 мартдан буён амал килмокда, деб «Газета.uz»га хабар берди жамият ахборот хизмати.

— Одатда, нарх талаб ва таклиф уртасидаги мувозанат нуктасида белгиланади, — дейди «Узбекнефтгаз» АЖга карашли UNG Petro МЧЖ директори Мирзохид Мусаев. — Махсулот нархини пасайтириш талабни оширади ва таклифни камайтиради. Бундан ташкари истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган холда, шунингдек, биржада дизель ёкилгисини сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан дизель ёкилгисининг нархи камайтирилди. Бу билан ушбу махсулотни сотиш хажмини оширишга эришамиз.

Компания маълумотига кура, «Узбекнефтгаз» ёкилги куйиш шохобчалари тармоги оркали сотиладиган дизель ёкилгисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотиладиган дизель ёкилгиси нархидан 9 фоиз, АИ-92 маркали бензин нархидан эса 14 фоизга арзон.

Шунингдек, корхона якин кунларда юкори сифатли Аи-95 маркали бензинни ахолига сотишни режалаштирмокда.


Хаккимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23.27.58

Давлат банкларини кхусусийлаштириш жараёни Узбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йигилиши доирасида Узбекистонда давлат банкларини трансформасия килиш жараёни буйича макхсус сессия булиб …

100200300