Главная / Жамият / Ўзбек разведкачилари халқаро мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритди

Ўзбек разведкачилари халқаро мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритди

28 август-2 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг «Спасск» ўқув полигонида бўлиб ўтган разведкачилар ўртасидаги «Олтин укки — 2019» халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.


Беларусь, Россия, Ҳиндистондан келган жамоалар ҳамда Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг ўзидан 5 та жамоа иштирок этган мусобақада биринчи ўрин мезбон давлатга насиб этган бўлса, кучли учликка россиялик разведкачилар якун ясади.

Разведкачилар мусобақа давомида 12 турдаги турли мураккаб ўқув-жанговар машқларни бажарди. Ҳар бир гуруҳ — 100 километрдан ортиқ бўлган масофани босиб ўтди.

Бундан ташқари махсус бўлинмалар махфий жойларни жиҳозлаш, мураккаб ҳудудларда разведка ва қидирув ишларини олиб бориш, душманларнинг кутилмаган ҳужумларини қайтаришди, сувли тўсиқларни босиб ўтиш ва ҳарбий топография, ўт очиш ва муҳандислик машғулотларини ўтказдилар.

Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига Қозоғистон ҳарбий разведкасининг рамзи бўлган — кумуш укки совға қилинди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3CVcC915867643780252_b

Ёмғир ёғиши ҳафта ўртасигача давом этади

Ёмғир ёғиши ҳафта ўртасигача давом этиши кутилмоқда. Ушбу кунларда кундузги ҳарорат +13…+18 даража атрофида бўлади.