Главная / Иқтисодиёт / Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади

Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Ўзбекистонда лимончилик тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.


Ҳужжатда қайд этилишича, республикада 2018−2019 йилларда 46 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линиялари жалб қилиниб, 730 гектар майдонда замонавий лимонзорлар барпо этилди, лимон етиштириладиган иссиқхоналар умумий майдони 1221 гектарга етказилди.

«Шу билан бирга, инновацион технологиялар асосида янги, серҳосил ва жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган лимон навларини яратишга етарли эътибор берилмаётганлиги, сифатли ахборот-консалтинг хизматларини кўрсатиш талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги, кооперация муносабатлари тўлиқ шаклланмаганлиги оқибатида соҳадаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмаяпти», — дейилади қарорда.

«Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси номи «Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси этиб ўзгартирилди.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Тажриба тариқасида Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Уюшма иштирокида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилади.

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилар белгиланди:

кооперация шартлари асосида цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга етказиш;сертификатланган ва кафолатланган лимон кўчатларини етиштириш бўйича махсус кўчатхоналарни ташкил этиш ҳамда лимон кўчатларини етиштирувчи хўжаликлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;мавжуд иссиқхоналарни модернизация қилиш ҳамда серҳосил, экспортбоп лимон навлари коллекциясини ва кўргазмали лимон плантацияларини яратиш;цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар, экспорт ва импорт маҳсулотларини сертификатлаш;цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар, шунингдек, манзарали ўсимликлар, гуллар ва кўкаламзорлаштириш экинлари кўчатларини етказиб бериш;маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни минерал ўғитлар ва кимёвий моддалар билан таъминлаш;цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни қайта ишлаш, янги инновацион технологияларни жорий қилиш ва хизмат кўрсатиш;соҳани ривожлантириш бўйича хорижий технологиялар, фан ва ишлаб чиқаришдаги ютуқлар, янгиликларга оид ролик ва махсус кўрсатувлар тайёрлаш.

Ҳужжатда лимонзорлар пахта ва ғалладан бўшаган ҳамда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида ресурс тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда барпо этилиши белгиланди.

Янги лимонзорлар «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида ажратиладиган, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан барпо этилади.

Бундан ташқари, лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг камида 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари жалб этиш режалаштирилмоқда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23-27-58

Давлат банкларини кҳусусийлаштириш жараёни Ўзбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистонда давлат банкларини трансформасия қилиш жараёни бўйича макҳсус сессия бўлиб …

100200300